Қидириш   

» » Замонавий ташхис технологиялари

Замонавий ташхис технологиялари
31 июль 2015,   кўрилган: 804

Замонавий ташхис технологиялариВилоятнинг Навбаҳор, Конимех ва Нурота туманларидаги марказий шифохона ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникаларга “Саломатлик — 3” лойиҳаси доирасида жами 1,5 миллиард сўмлик 35 турдаги замонавий тиббий ускуналар келтирилди.
Айниқса, Япониянинг “Шмадзу” фирмасида тайёрланган рақамли 5 та рентгенография аппарати ишга туширилиши кўплаб касалликларга тезкорлик билан ташхис қўйиш имконини бермоқда.
— Ҳозир дунёнинг тараққий этган давлатларида ушбу қурилмалардан фойдаланилаяпти, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси “Саломатлик — 3” лойиҳаси раҳбари Юнус Қосимов. — У бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, эндиликда олдингидек плёнка шарт эмас. Барча жараён компьютер орқали бошқарилади. Қолаверса, ташхис маълумотлари унинг хотирасида сақланади.
Эътиборлиси, “Саломатлик — 3” лойиҳаси доирасида 2013 — 2015 йиллар мобайнида вилоятдаги тиббиёт муассасаларига 2 миллиард 124 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига тиббий асбоб-ускуналар келтириб, ўрнатилди.

Манба: xs.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |