Қидириш   

» » Тест натижалари олий таълим муассасаларига тарқатилди

Тест натижалари олий таълим муассасаларига тарқатилди
19 август 2015,   кўрилган: 1161

Тест натижалари олий таълим муассасаларига тарқатилдиИмтиҳон натижалари эртага эълон қилиниши кутилмоқда. Бугун Давлат тест маркази 1 август куни Ўзбекистон олий ўқув юртларига кириш учун топширилган имтиҳон натижаларини олийгоҳларнинг тегишли комиссияларига етказади.
Учта университетдаги манбаларимизнинг гувоҳлик беришича, айни пайтда натижалар олийгоҳларнинг қабул комиссияларига тақдим этилмоқда, улар эртага эълон қилиниши ва стендларга осилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни имтиҳон топширган абитуриентлар тўплаган балларини, талабаликка тавсия этилганлиги ёки этилмаганлигини ҳамда ўқиш давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида эканлигини билиш учун UCell ва UzMobile мобил компанияларига уланган телефонлар орқали 5100 рақамига жавоблар варақаси рақамини SMS-хабар шаклида жўнатиши ҳамда натижаларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори чиққандан кейин билиб олиши мумкин бўлади.
5100 рақамига жўнатилган барча SMS-хабарлар бепул, 5101 рақамидан келган барча SMS-хабарлар нархи 0.75 долларни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 18 август куни 2015/16 йилги ўқув йили учун Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия қилинган абитуриентларнинг ўқиш учун тўлайдиган қийматлари белгилангани, унга кўра олий таълим муассасаларида контракт нархлари 15 фоизга ошгани ҳақида хабар қилинганди.

Манба: kun.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |