Қидириш   

Табрик сўзи
31 август 2015,   кўрилган: 2261

Табрик сўзиБетакроримсан, ягонасан, она-Ватаним – Ўзбекистоним!
Истиқлол байрамингиз муборак, азиз юртдошлар!


Азиз тиббиёт ходимлари, юртдошлар!

Она-юртимизда энг улуғ, энг азиз байрам бўлган Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик куни катта шодиёналик билан қаршиланмоқда. эрку озодлигимизни, бахту иқболимизни, фаровон хаётимизни ўзида мужассам этган ана шу қутлуқ айём билан барчангизни самимий қутлайман.
Ўтган ана шу қисқа фурсатда мамлакатимизда эришилган юксак муваффақиятларни, оламшумул янгиликларни таърифлашга тил ожиз. Буни кўриб билиб турибмиз. Барчаси мустақиллик шарофати, ҳукуматимизнинг оқилона сиёсати, халқимизнинг матонатли меҳнати маҳсулидир.Биргина вилоятимиз тиббиётига назар ташласак 90-йиллардаги тиббиётдан асар ҳам қолмаганини, барча тиббий иншоотлар янги замон талабига жавоб берадиган даражада янгидан қурилди, жиҳозланди, энг ноёб таббий ускуналар билан таъминланди, тиббиёт ходимлари чет элларда малакасини ошириш имкониятига эга бўлди. Шу билан бирга маҳаллий шароитларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган даволаш усуллари, услублари жорий қилинди, ихтисослашган муассасалар фаолияти кенгайтирилди.Умуман халққа сифатли ва самарали тиббий хизмат йўлга қўйилди. Бу мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганининг, узоқ мақсадлар кўзда тутилган ислоҳотларнинг ҳаётга чуқур татбиқ этилаётганининг асл мевасидир.
Биргина шу йил амалгга оширилган ишларга бир назар ташлайлик. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида аниқ чора-тадбирлар режаси асосида иш юритилди. Асосий эътибор давлатимиз равнақи йўлида бор куч-билимини, шижоатли меҳнатини сарфлаган ҳурматли ёши улуғ, кексаларимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилди. Ана шу йўналишда ўтган ярим йилда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган тор соҳа мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.
2165 нафар уруш қатнашчиси ва меҳнати фронти фахрийларининг1259 нафари амбулатор, 96 нафари стационар ва 810 нафари уй шароитида соғломлаштирилди. Сурункали касалликка чалинган кексаларнинг 1254 нафари даврий диспансер кўригидан ўтказилди ва керакли тавсиялар берилди.

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси бошлиғи Ф.Р.Усмонов

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |