Қидириш   

» » 4-сонли оилавий поликлиника – янги бинода

4-сонли оилавий поликлиника – янги бинода
21 сентябрь 2015,   кўрилган: 1564

4-сонли оилавий поликлиника – янги бинода Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги тантаналари дилларга қувонч бахшида этиб, янгидан-янги муваффақиятлар сари илҳомлантираётган лаҳзаларда Навоий шаҳридаги 17-кичик ҳудуд аҳолиси яна бир қулайликка эга бўлди. Мослаштирилган бинода фаолият олиб борган Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси 4-сонли оилавий поликлиникаси учун барча қулайликларга эга, тиббий жиҳозлар билан таъминланган 250 қатновга мўлжалланган янги кўркам бинода фойдаланишга топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йилги Инвестиция дастурига киритилган ушбу бино 2 миллиард 372 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлади. Бу ерда ҳудуднинг “Хончарбоғ”, “Матонат”, “Меъморлар” маҳаллаларида истиқомат қилаётган 37 минг 126 нафар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатилади.
Қурилишни белгиланган муддатда қуриб битказилишида “Горняк извест” масъулияти чекланган жамияти қурувчиларининг хизмати катта бўлди. Улар сифат ва самарадорликка алоҳида эътибор қаратганликларини тилга олиб ўтиш ўринлидир.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |