Қидириш   

» » Аҳоли саломатлиги – тараққиёт омили

Аҳоли саломатлиги – тараққиёт омили
28 сентябрь 2015,   кўрилган: 768

Аҳоли саломатлиги – тараққиёт омилиБарчамизга маълумки, 2015 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора – тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида “ги Қ-251-сонли қарори эълон қилинган эди.
Мазкур қарорда овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва улар тарқалиши даражасини пасайтириш, соғлом овқатланишга доир кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш ва шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фаол фойдаланган ҳолда соғлом овқатланишни тарғиб қилишни кучайтириш кўзда тутилган. Шунингдек, таълим ва тиббиёт муассасаларида ташкил этилган болалар жамоалари овқатланиши рационини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва чет элдан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёси сифатини назорат қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш белгилаб берилган.
2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепцияси 5 бўлимдан иборат этиб белгиланди:
1. Кириш
2. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
3.Соғлом овқатланишни таъминлаш ва турмуш тарзи бўйича фаолиятнинг асосий йўналишлари
4.Концепциянинг амалга ошириш механизми
5. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс чора- тадбирларни амалга ошириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли турли гуруҳларининг тиббиёт фани талабларига мувофиқ соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжини қондиришни таъминлайдиган шарт- шароитлар яратиш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.
Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашнинг асосий вазифалари аҳоли соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжини қондиришни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш бу жисмоний фаоллик ҳамда алкаголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириш йўли билан касалликка чалиниш ва бевақт вафот этишни камайтиришдир.
Нооқилона овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва улар тарқалиши даражасини пасайтириш, аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишга доир кенг тушунтириш ишларини олиб боришни ташкил этиш соғлом овқатланишни таъминлаш ва турмуш тарзи бўйича фаолиятнинг асосий йўналишларидир. Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларнинг, шунингдек, 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини ташкил этиш, даволаш жараёнининг ажралмас қисми сифатида ДПМларида парҳезли овқатланишни яхшилаш ҳам шулар жумласига киради.
Концепцияни амалга оширишда қуйидагилар назарда тутилади:
таълим ва тиббиёт муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил қилиш;
соғлом овқатланиш ва диеталогия соҳасида илмий тақиқотлар олиб бориш;
нооқилона овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалиши сабабларини ўрганиш, темир танқислиги ва йод танқислиги ҳолатларини ўрганиш;
соғлом овқатланиш соҳасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш ва соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш;
диетолог мутахассислиги бўйича магистрлар ва клиник ординаторлар тайёрлаш;
соғлом овқатланиш, диетология, жисмоний фаоллик, алкаголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишнинг соғлиқ учун
зарарли оқибатлари масалалари бўйича мутахассислар малакасини доимий
ошириб бориш.
Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижа: аҳоли томонидан сабзавотлар ва мевалар истеъмолини 15 фоизга кўпайтириш, овқатланиш рациони ва соғлом овқатланиш принципларига мос бўлган ҳомиладор аёллар, чақалоқлар ва беш ёшгача болалар улушини 10 фоизга кўпайтириш.
Тамаки истеъмол қилиш ва алкаголни зарарли истеъмол қилишни 10 фоизга қисқартириш, витаминлар ва зурур минераллар билан бойитилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш улушини кўпайтириш имконини беради.
Қарордан кўзланган асосий мақсад аҳолининг соғлом турмуш даражасини яхшилашдир. Тўғри овқатланиш эса саломатликнинг асосий омилларидан саналади. Аҳоли саломатлиги - юрт тараққиётини белгилар экан ушбу қоидалар ҳар биримиз учун қанчалик муҳим эканлигини назардан четда қолдирмайлик.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |