Қидириш   

» » Патронаж тизимини такомиллаштириш йўлида

Патронаж тизимини такомиллаштириш йўлида
23 октябрь 2015,   кўрилган: 768

Патронаж тизимини такомиллаштириш йўлидаЖорий йилнинг 23 октябр куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Республикада патронаж тизимини такомиллаштириш” мавзусида амалий анжуман бўлиб ўтади.
Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларининг бош ҳамширалари, ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш марказлари вакиллари ҳамда ҳар бир вилоятдан диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Анжуманда ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар соғлиғини муҳофаза қилиш, ўсмирлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, сурункали хасталикларнинг олдини олиш, хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш, қизларни психологик, жисмоний ва тиббий жиҳатдан оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи каби долзарб масалаларга эътибор қаратилади.
Анжуман сўнгида патронаж ҳамширалар ва маҳалла фаолларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.

Манба: minzdrav.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |