Қидириш   

Япониялик меҳмонлар ташрифи
25 ноябрь 2015,   кўрилган: 1221

Япониялик меҳмонлар ташрифи Яқинда вилоятимизга Япония элчихонасининг учунчи котиби Ичикава Масаюки бошчилигида бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди. Улар вилоятимиз ҳаёти билан танишишди. Жумладан, Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасида бўлишди. Улар туман тиббиёт бирлашмасининг янги қурилган шошилинч тиббий ёрдам бўлими билан танишдилар. Туман тиббиёт бирлашмасининг грант асосида олиниши режалаштирилган “ИМАКС-7000” мобил рентген аппаратини ўрнатилиши учун кулай шароитлар борлиги кўздан кечирилди. Жараёнда “ИМАКС-7000” мобил рентген аппарати олинса операция жараёнини реал вақтда кузатиш имкониятини бериши, қисқа вақт ичида жарроҳлик амалиётини белгилашда кулайлик яратиши, операция кечиш вақтини қисқартириши тўғрисида тавсия ва маълумотлар тилга олиб ўтилди.
Шунингдек меҳмонлар тарихий жойларда, зиёратгоҳларда бўлишди. Ташриф чоғида уларга вилоят ҳокими мутахассиси Э. Ғаффоров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Холдоров, вилоят ўлкашунослик музейи раҳбари Р. Эгамов ҳамроҳлик қилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |