Қидириш   

» » Навбатдаги Ҳайъат йиғилишида янги тайинланган раҳбарлар таништирилди

Навбатдаги Ҳайъат йиғилишида янги тайинланган раҳбарлар таништирилди
24 декабрь 2015,   кўрилган: 1285

Навбатдаги Ҳайъат йиғилишида янги тайинланган раҳбарлар таништирилди22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. UzMedInfo маркази Aхборот хизматининг хабар беришича, йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов Ҳайъат аъзоларига янги тайинланган 8 нафар раҳбарни таништирди.
Унга кўра, Шуҳрат Нишонов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган бўлса, Марат Садиков Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида Абдували Агзамов фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Республика суд тиббий экспертизаси бош бюроси бошлиғи – Алишер Искандаров, Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларни малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази директори – Лола Мусаджанова бўлди.
Шунингдек, Андижон давлат тиббиёт институти ректорлигига Абдушукур Садиков тайинланди. Хасан Маматқулов Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали директори, Қахрамон Хаитов эса Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимини эгаллади

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |