Қидириш   

» » Ўзбекистонда "фахрий донорлар"га моддий мукофотлар берилади

Ўзбекистонда "фахрий донорлар"га моддий мукофотлар берилади
08 январь 2016,   кўрилган: 1271

Ўзбекистонда "фахрий донорлар"га моддий мукофотлар берилади7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур қонун лойиҳаси донорларнинг бир марта олинадиган донорлик қони ҳажми меъёрини ва қон топшириш даврийлигини тартибга солиш, шунингдек текинга қон топшираётган шахсларни қўшимча моддий рағбатлантириш йўли билан республикада донорликни янада ривожлантиришга қаратилган нормаларни кўзда тутади.
“Адолат” Социал демократик партияси матбуот хизматида аниқлик киритилишича, “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига киритилаётган қўшимча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган донорларнинг энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марталик мукофотланишини кўзда тутади.

Манба: kun.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |