Қидириш   

» » “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси тўғрисида

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси тўғрисида
21 июль 2016,   кўрилган: 1045

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида, вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги К-49 сонли карори билан тасдикланган “Соғлом она ва бола йили” вилоят дастурининг вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 2016 йил январь-июнь ойларидаги ижроси тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори асосида, вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги К-49 сонли карори билан тасдикланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида вилоят соғлиқни сақлаш тизимида бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди.
Мазкур қарор ва вилоят хокимининг 2016 йил 14 мартдаги 49-сонли қарори билан тасдиқланган Х1 бўлим ва 90 банддан иборат вилоят дастурининг 14 та бандига вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул этиб белгиланган.
Вилоят Дастурида белгиланган вазифаларни тизимли мониторингини олиб бориш, бу борада жойларда олиб борилаётган ишларни доимий таҳлил қилиш, ҳамда ҳар ойнинг якуни билан тегишли тартибда вилоят комиссиясига ҳисоботлар тақдим этиб бориш мақсадида бошқармада мониторинг гуруҳи фаолияти йўлга қўйилган.
Дастур доирасида соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш, аҳоли орасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш, соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни шакллантириш, соғлом оналик ва ривожланишнинг туғма нуқсонларини олдини олиш, болалар орасида касалликлар профилактикаси, маиший шикастланишларни олдини олиш режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадлар учун 20 млрд. 682 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, 6-ой мобайнида 14 млрд. 684 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 71,4 фоизга бажарилди.
Дастурдаги 14 та та банддан 3 та банди 100 % га, 7 та банди 65-80 %, 5 та банди 50-55 % га бажарилган.
Жумладан, Дастурнинг III-бўлим 17-бандига мувофиқ Хатирчи, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими тўлиқ реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.
Қизилтепа туманида болалар бўлими, Вилоят сил касалликлар диспансерининг мавжуд биносида, Вилоят асаб-рухий касалликлар диспансерида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. (90%)
Навоий шаҳар 2-сон оилавий поликлиникаси биносини ва Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўлимилари янгидан қурилмоқда ва режага нисбатан 137 % маблағ ўзлаштирилган.
Вилоятдаги 21 та ҚВПда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари бошланиб 2370, 0 сўм, яъни 241 % маблағ ўзлаштирилган.
Дастурнинг III-бўлим 20-бандига мувофиқ 18 ёшгача бўлган 254501 нафар (50,2%) бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 54421 нафаридан ҳар хил касалликлар аниқланиб (21,0%), 45900 нафари амбулатор шароитда, 8506 нафари шифохоналарда ва 50 нафари санатория шароитда даволанди.
Дастурнинг III-бўлим 21-бандига мувофиқ Республика марказлашган маблағлари хисобидан талассемия касаллигига чалинган 12 нафар бола “Экзежат” дори воситаси билан, лейкоз касаллигига чалинган 15 нафар бола “Глевик” дори воситаси билан таъминланди (93,5%).
Дастурнинг IV-бўлим 27-бандига мувофиқ вилоят қишлоқларида яшовчи 6 минг 504 нафар ҳомиладор аёллардан 6 минг 239 нафари таркибида фолат кислота сақловчи “ВИТРУМ” поливитамин комплекслари тарқатилди (65,9 %).
2016 йил 2-10 май кунлари “Болалар саломатлик ҳафталиги” деб белгиланиши муносабатии билан 87 минг 860 нафар болага витамин А ва 85 минг 887 нафар болага верморекс (мебендазол) препарати тарқатилди.
Дастурнинг ХI-бўлим 83-бандига мувофиқ бошқарманинг (navoimed.uz) расмий веб сайтида “Соғлом она ва бола йили” бўлими очилиб, Дастур асосида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида вилоятда туғруқлар сонининг 415 тага, 35-44 ёшдаги туғруқларнинг 8 тага камайишиша эришилди ҳамда 15-16 ёшдаги вояга етмаган қизлар орасида ҳомиладорлик ва 1 йил орасидаги туғруқлар олди олинди.
Дастур доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар бошқарманинг аппарат йиғилишларида 5 марта танқидий ва таҳлилий муҳокама қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликларни вақтида бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилган.
Дастурнинг 50 % атрофида бажарилган бандлари янги ўқув йили бошланиши билан болалар ўртасида тиббий кўрик ва эмлаш ишларини ташкил этиш билан якунига етказилади. Шунингдек, витамин А саплиментациясининг кейинги тури режа асосида октябрь ойида ўтказилиб, октябрь ойида режа якунига етказилади. Бундан ташқари 3-4 чоракда назоратга олинадиган хомиладор аёлларга хомиладорликни 12 хафтасигача поливитамин комплекслари тарқатилиб, бу режа хам 100 % га бажарилиши учун захирада етарли миқдорда поливитамин комплекслари мавжуд.
Давлат дастурида белгиланган вазифаларни белгиланган муддатда бажариш учун барча имкониятлардан фойдаланиб, жорий йилнинг биринчи октябрига кадар олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун барча чораларни кўрамиз.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |