Қидириш   

Қрим-конго — хавфли касаллик
28 июль 2016,   кўрилган: 722

Қрим-конго — хавфли касалликОрганизм учун хавф туғдирадиган ҳар қандай касалликнинг олди олинмаса, у салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қрим-Конго ана шундай хасталиклардан ҳисобланади.

Йирик ва майда шохли ҳайвонларда уч­райдиган каналар ўта хавфли ва юқум­­­ли касаллик ҳисобланган Қрим-Конго — геморрагик иситма касал­ли­ги вируси­нинг сақловчиси ва ташув­чи­­­сидир. Ге­мор­рагик иситма дейи­ли­шига сабаб, у тана ҳароратининг кў­та­рилиши ва ор­га­низмдан қон оқиши билан кечадиган касалликдир.

Қрим-Конго геморрагик иситма ви­ру­си билан зарарланган каналарнинг одам­­ларни чақиши ва қўлларнинг ка­на ҳамда шу касаллик билан иф­лос­ла­ниши натижасида юқади. Гемор­ра­гик иситма фаолияти чорвачилик би­лан боғлиқ бўл­ган касб эгалари ора­си­да кўпроқ уч­райди.

Касалликнинг асосий белги­лари: тана ҳа­роратининг юқори бў­лиши, ба­данда тошма тошиши, тери­да қон­талашлар пай­до бўлиши, милк, бурун, ошқозон, ичак­лардан қон ке­ти­­шидан иборатдир.

Касаллик оғир кечганда бемор аъ­зо­­­ла­ридан қон кетиши натижасида у турли асоратларга олиб келиши, баъ­зан ўлим билан якун топиши ҳам мумкин.

Кана чақишининг олдини олиш учун яй­­­ловларга, умуман, табиат қучоғига чиқ­қанда, айниқса, апрель, июнь ой­ла­­ри­да кана чақишидан сақланиш, май­да ва йирик шохли молларни ка­на­га қарши эмламасдан уйга олиб кел­­маслик ке­рак. Шунингдек, мол­ларда кана бор­лиги аниқланса, дар­ҳол ветеринария хо­димларига му­ро­жаат қилиб, уларнинг тав­сияси асо­­си­­да қарши ку­ра­шиш ке­рак, қўл би­лан эзиб ёки қайчи би­лан кесиб ўл­дирмаслик, қўйларнинг юн­гини қир­қиш вақтида фақат махсус ки­йим­лар­дан (қўлқоп, енг ва пойча­лари мус­­­таҳ­кам беркиладиган шим, кам­зул, ре­­зина этиклардан) фойда­ла­ниш лозим.

Агар сизни кана чақса ёки қўл­ла­рин­­­­­гиз унинг қони билан ифлосланса, зуд­лик билан қўлларни совунлаб ювиш ва яқин жойлашган даволаш-про­­филактика муассасаларига муро­жаат этиш тавсия этилади. Мазкур ка­салликка қарши мах­сус профилак­ти­ка усулларининг мавжуд эмас­лигини эъ­тиборга олиб, ушбу ка­сал­ликка қар­ши манба (каналар)ни ўз вақ­тида за­­­­рар­сизлантиришга ва ка­сал­лик­нинг юқиш йўлларини бар­та­раф этиш­га қа­ратилиши мақсадга му­во­фиқдир.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |