Қидириш   

» » Мақсад: Инсон манфаатларини асраш

Мақсад: Инсон манфаатларини асраш
17 август 2016,   кўрилган: 710

Мақсад: Инсон манфаатларини асрашПрезидентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар самарасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Айниқса, “Соғлом она ва бола йили”да аҳоли, оналар ва болалар саломатлигини доимий назорат қилиш, патронаж хизматларини янада ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда 11 июлдан 11 августга қадар ҳудудлардаги бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги эълон қилинди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик шодиёналари арафасида ўтказилган патронаж ойлигида ҳар бир хонадонга алоҳида-алоҳида ташриф буюрилиб, хонадоннинг ижтимоий ҳолати, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши, соғломлаштириш жараёнлари ўрганилди. Ана шундай тадбирлардан бири Кармана туманида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.
Вилоятда патронаж ойлигида 148 та қишлоқ врачлик пункти, 4 та оилавий ва 10 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та диспансернинг 1534 патронаж ҳамшираси иштирок этиб, ҳудуддаги хонадонлар ва уларнинг оила-аъзоси саломатлигидан хабардор бўлишди.
Саломатлик ойлиги якунига кўра 3902 нафар аҳолига шифохонада даволаниш учун йўлланма, 29 241 нафарига эса амбулатор шароитда даволаниш учун тассиялар берилди. Шунингдек, 2821 нафар беморларга кўзойнак, тиш протези ва ортодик воситалар учун маълумотномалар берилди.
Ойлик доирасида аҳоли ўртасида геморрагик иситма ва куйдирги касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, турли буклетлар тарқатилиб, шифокор ва ҳамширалар томонидан тарғибот-тушунтириш тадбирлари олиб борилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |