Қидириш   

» » Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
17 август 2016,   кўрилган: 1132

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайдиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили Давлат дастури тўғрисида” ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида жорий йилнинг 15 августидан – 20 августига қадар “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида Республикамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар, якка ёлғиз қариялар, ногиронлар шу жумладан ногирон болалар, фертиль ёшдаги аёллар малакали мутахассислар томонидан кенг тарзда чуқурлаштирилган таббий кўрикдан ўтказилади.
Энг улуғ, энг азиз барамни юқори савияда нишонлаш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М. Н. Тиллашайхов раҳбарлигида 9 та ихтисослик яъни, хирург, терапевт, кардиолог, педиатр, невропатолог, уролог, офтальмолог, акушер-гинеколог, травматолог йўналишлари бўйича республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари, профессор ва доцентлари жалб этилган.
Тибий кўрикларни ўтказиш учун алоҳида жойлар ажратилиб, улар тегишли тиббий асбоб-ускуналар жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланади. Тўшакда ётиб қолган кексаларни уйида тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш мақсадида тез тиббий ёрдам машиналари ажратилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморларни амбулатор шароитда, вилоят, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштириш учун йўлланмалар ҳамда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларга соғломлаштириш мақсадида санатор-курортларга тавсиялар берилади.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |