Қидириш   

» » Эрталаб ўз вақтида уйғониш учун 7 сабаб

Эрталаб ўз вақтида уйғониш учун 7 сабаб
24 февраль 2017,   кўрилган: 1200

Эрталаб ўз вақтида уйғониш учун 7 сабабЭрталаб уйғониш кўпчилик учун қийинчилик туғдиради. Айниқса кеч тургач, ўқиш ёҳуд ишга шошилиш асаб бузарликларга сабаб бўлади. Эрта тонгдан уйғониб, яхши кайфият билан кунни бошлаганга нима етсин!

1.Вақтли туриш учун сабаб изланг.
Уйқуга ётишдан олдин эртанги кун режасини тузиб олинг, энг мураккаб ишларни тонгга режалаштиринг. Шунда кун давомида ўзингизни енгил ва хотиржам сезасиз. Тонг иш кунини бошлаш учун энг қулай пайт эканини унутманг.
2.“Яна 10 дақиқа” ҳақида унутинг.
Будильник жиринглаши билан уйғонишга одатланинг. Сиз бу орқали кўп нарсани қўлга киритасиз. Оддий мисол: шошмасдан нонушта қилишингиз, ойна олдида ўзингизга етарли даражада оро беришингиз учун 10 дақиқанинг қадри олтинга тенг эканини англайсиз.
3.Уйқу вақтини меъёрлаштиринг.
Ухлашга ётиш ва уйғониш бир бири билан ўта алоқадор ҳодисалар эканидан хабардорсиз. Шундай экан уни меъёрлаштиринг. Уйқу давомийлиги 6-8 соатдан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ саналади.
4.Белгиланган мундаттан бироз олдин уйғондингиз.
Дейлик будильник соат 6:00 да жиринглаши керак эди, сиз соат 5: 50да уйғониб кетдингиз. Бу сиз учун “жуда ачинарли” бўлсада уйғонинг! Бу орқали сиз ўзингиз учун 10 дақиқа тежаб қоласиз.
5.Деразани очинг.
Агар ҳаво илиқ бўлса, уйғонгач ойнани очиб, ўпкангиз тўлгунича нафас олинг. Шунда дунё кўзингизга ранг-баранг бўлиб кўринади.
6.Тонги сайр.
Инсон организми учун жуда фойдали. Бу юзларни тиниқлаштириб, юракни соғлом қилади.
7.Бир стакан сув ичинг.
Эрталаб ичилган бир стакан сув жуда фойдалидир. Айниқса, сув ичига лимон бўлаги ёки чой қошиғида солинган асал сизни қайта уйқуга ётишга йўл қўймайди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |