Қидириш   

» » Республика жарроҳлик ангионеврология маркази ташкил этилмоқда

Республика жарроҳлик ангионеврология маркази ташкил этилмоқда
23 март 2017,   кўрилган: 935

Республика жарроҳлик ангионеврология маркази ташкил этилмоқдаТошкент тиббиёт академияси 2-клиникасининг ангионеврология бўлими негизида Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 14 мартдаги қарорида белгиланди. Ҳужжат матни Lex.uz да эълон қилинди.

Марказга ангионеврология соҳасида мувофиқлаштириш маркази функцияларини амалга ошириш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликлари профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини энг аввало ҳудудий тиббиёт муассасалари амалиётига жорий этиш, малакали ангионевролог мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш, ҳудудий тиббиёт муассасаларида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали операциялар, таълим берувчи маърузалар ва семинарлар ташкил этиш, мия қон-томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, мия қон-томир етишмовчилиги касалликларини даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли билан уйқу ва юракнинг қон томирлари артериялари шикастланишига чалинган беморларни даволаш, сурункали мия қон-томир етишмовчилиги касаллигига чалиниш билан боғлиқ ҳолатларни доимий равишда таҳлил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида инсульт касаллиги миллий регистрини ишлаб чиқиш вазифалари топширилди.

Марказ Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2-уй манзилида.

Манба: sof.uz

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |