Қидириш   

Заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!
18 апрель 2017,   кўрилган: 918

Заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг!Баҳор мавсумининг дастлабки кунлари серёғин келиб, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши билан қир-адирлар, истироҳат боғлари, аэропорт майдонлари ва магистрал йўл ёқаларида турли хилдаги қўзиқоринлар ўсиб чиқиши учун шароит вужудга келган. Мавжуд экологик вазият натижасида табиий шароитда ўсиб чиқаётган истеъмолга яроқли бўлган замбуруғлар заҳарли хусусиятга эга бўлиши йиллар давомида кузатиб келинмоқда.

Маълумотларга кўра, ер юзида қўзиқо­рин­ларнинг юз мингдан ортиқ ботаник турлари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон ҳуду­дида уларнинг 300 дан зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан атиги 25 туригина ис­теъ­мол учун яроқли ҳисобланади. Замбу­руғлардан заҳарланишнинг олдини олиш учун заҳарлиларини ажрата билиш керак. Номаълум, пишиб кетган, чириган замбу­руғ­ларни термаслик лозим. "Қурба­қа­салла", "мухомор", "сохта шампиньон" каби­­лар заҳарли замбуруғларга киради. Битта "қурбақасалла" замбуруғи катта ёшдаги одамни бемалол заҳарлаб ўл­ди­риши мумкинлигини унутманг! У бур­ма­ли зам­бу­руғлар турига кириб, ташқи кўри­ни­ши­дан "шампиньон"га ўхшайди. Заҳри иссиқ ва ҳаво кислороди, овқат ҳазм қилиш ферментларига чидамли бўлиб, асосан, жигар ҳужайраларини за­ҳар­лай­ди. Одам заҳарланганда 6-48 соатдан сўнг қоринда қаттиқ оғриқ, кучли ич кетиши кузатила­ди. Кучли чанқаш, қаттиқ ҳолсизланиш, бош айланиши, тери оқа­ри­ши, ҳарорат кў­тарилиши кузатила­ди. Бемор бўшаш­ган, ланж бўлади ёки ак­синча безовта, қўз­ғалувчан бўлиб қолади.

Мушаклар торти­ши­ши, талвасага ту­тиши ҳам мумкин. Би­ринчи сутка охирида қо­вурға пасти­даги оғриқ, тери шиллиқ қа­­ватларининг сарғайиши каби аломат­лар билан ке­чувчи жигар етишмовчилиги рўй бериб, у ўлимга олиб келиши мумкин.

Заҳарланганда дастлаб зудлик билан ошқозон ювилади. Ярим литр совуқ сувга бир чой қошиқ истеъмол содаси қўшиб, оч-пушти ранг­ли мар­ган­цовка эрит­маси беморга ичи­рилади. Муолажа камида 2-3 марта қай­тарилиши шарт.

Беморда кескин ҳол­сиз­ланиш, тинмай қу­сиш, алаҳлаш кузатил­са, дарҳол "Тез ёрдам" чақирилиб, шифокорга вазият тушунтирилади. Шифокор кел­гу­нига қа­дар беморни ёнбош­латиб ётқизиб, оғиз бўшлиғи бинтда артиб турилади.

Табиий ҳолда ўсган замбуруғларнинг но­қонуний савдосига барҳам бериш мақ­садида тегишли идоралар томонидан тадбирлар амалга ошириш муҳимдир. Ўз навбатида, аҳоли ҳам ҳар қандай замбу­руғни харид қилишдан аввал уни истеъ­молга яроқли ёки яроқсизлиги ҳақидаги ҳужжатни сўрашни унутмаслиги лозим. Бепарволик соғлигингизга панд бермасин!

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |