Қидириш   

» » Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолияти муҳокама қилинди

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолияти муҳокама қилинди
22 май 2017,   кўрилган: 378

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолияти муҳокама қилиндиЖорий йилнинг 16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Куннинг иккинчи ярмида депутатлар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика нейрохирургия илмий маркази раҳбарларининг ахборотини эшитдилар.
Муҳокама давомида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратилди. Хусусан, марказлар ҳамда бирламчи тиббиётнинг барча бўғинларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг кенг қамровли тизими тўлиқ ташкил этилмаганлиги таъкидланди. Шунингдек, жойларда ва марказларнинг филиалларида малакали кадрларга бўлган талаб долзарблигича қолмоқда. Ходимлар малакасини доимий равишда ошириб бориш мақсадида республика ҳудудларида маҳорат дарсларини мунтазам ўтказиш ва кўпайтириш, телемедицина тармоғи имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурати мавжуд. Ихтисослаштирилган марказлар мутахассисларини хориждаги етакчи клиникаларда янги технологиялар билан ишлашга ўқитиш ва хориждаги марказлардан жалб этилган мутахассислар учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан тегишли чоралар кўриш зарурлиги айтиб ўтилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |