Қидириш   

» » Мураккаб жарроҳлик операциялари энди ўзимизда бажарилади

Мураккаб жарроҳлик операциялари энди ўзимизда бажарилади
06 июнь 2017,   кўрилган: 428

Мураккаб жарроҳлик операциялари энди ўзимизда бажариладиКуни кеча вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида биринчи марта юрак ишемик касалликлари билан оғриган ўн нафар бемор коронар ангиография текширувидан ўтди. Шулардан тўрт нафарида юрак-қон томирлари торайиши аниқлангани боис, уларда стентлаш амалиёти ўтказилди.

Айни дамда марказнинг кардио­логия бўлими мутахассислари то­мо­нидан жарроҳлик амалиётидан чиққан беморларга керакли муола­жалар олиб борилаяпти.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамаси­нинг 2016 йилдаги қарори асосида жорий йилнинг биринчи чорагида марказга Япония ҳукуматининг JICA халқаро ҳамкорлик ташкилоти грант маблағлари ҳисобидан қиймати 5,6 миллион доллар бўлган 92 турдаги замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар келтирилган эди. Булар ора­сида рентген ангиография ҳам мавжуд бўлиб, операция айнан ана шу аппарат ёрдамида амалга оширилди.

— Бундай мураккаб операциялар илгари фақат Тошкент шаҳри ва Хо­разм, Фарғона, Наманган вилоят­ларида ўтказиларди, — дейди ви­лоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош кардиологи Қодиржон Ёрқулов. — Вилоятимизда мазкур жараён­нинг биринчи марта амалга ошири­лиши соҳа мутахассислари учун яна­да масъулиятли кечди. Опера­цияни асосан, Республика ихтисос­лаштирилган илмий-амалий кар­дио­логия марказининг интервен­цион кардиологлари ўтказишди. Шунингдек, жараёнда ўзимизнинг кардиолог мутахассислар ҳам иш­тирок этди.

— Мен ўн йил давомида нафас етишмай, кўкрак қафасимда оғриқ билан қийналиб юрдим, — дейди 51 ёшли бемор Учқун Саманов. — Юрак етишмовчилиги ташхиси би­лан марказда кўп марта даво­ландим. Аҳволим оғирлашавергач, шифо­кор­лар операция қилмаса бўлмасли­гини айтишди. Бахтимга ўзимиз­нинг мар­казга янги техноло­гиялар келти­рил­ган экан. Малакали шифо­корлар ёр­дамида менда бу жараён ўтка­зилди. Энг муҳими, ҳозир яхши на­фас ола­япман. Икки нафар фар­зан­дим, оилам, яқинларим ҳам жуда бахтиёр.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси­ни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳот­лар­нинг самарали натижа бераёт­гани аҳоли саломатлигининг янада мус­таҳ­камланиши ҳамда фаровон­ли­гининг ошишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |