Қидириш   

Янги раҳбарлар тайинланди
08 сентябрь 2017,   кўрилган: 979

Янги раҳбарлар тайинландиПрезидентимиз томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозлаш ва малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш ходимлари билан бўлган учрашувларда, видеоселектр йиғилишларида алоҳида кўрсатмалар берилди, бир қатор қарорлар қабул қилинди. Ана шундан келиб чиқиб, Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасаларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, республика ҳудудларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш ва сифатини ошириш масалалари тўғрисида”ги мажлиси баёномасига асосан республикамиз тиббиёт муассасаларида ишлаш учун ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари клиникалари, олий тиббиёт таълим муассасаларидан 136 нафар мутахассис жойларга юборилди. Жумладан вилоятимизга ҳам 11 нафар мутахассис иш бошлади.
Шу йил 5 сентябрь куни марказдан келган мутахассисларни ўзлари тайинланган вилоят тиббиёт муассасалари ва ходимларибилан танишув тадбирлари бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Солиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Барот Нормуродов иштирок этди.

Худойбердиев Шерзод Ғофурович - вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди.
Ахмедов Мурод Эркинович - вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди.
Тўрақулова Дилфуза Агзамовна - вилоят кўз касалликлар шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди.
Баҳрамов Акмал Қўлдошевич - вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази директори.
Пирназаров Баҳодир Тельманович - вилоят онкология диспансери бош шифокори.
Аллаёров Баҳодир Курамбаевич - вилоят перинатал маркази директори.
Инамов Ориф Якубжанович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилоят филиали директори.
Муҳамедов Ҳамидулла Ҳабибулаевич - вилоят сил касалликлар диспансери бош шифокори.
Боймурзаев Нурали Исмоилович - вилоят тери-таносил диспансери бош шифокори.
Мирубайдов Нодир Шуҳратович - вилоят эндокринология диспансери бош шифокори.
Рахмонов Махмаражаб Ибодович - вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори.
Шунингдек, шу куни юқоридагидек тадбирлар асосида вилоят даволаш профилактика мауссасаларида раҳбарлик вазифаларида ишлаб келаётган мутахассислар ҳам ўз навбатида туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлик вазифаларида иш бошладилар. Танишинг:
Толлиев Сафар Бобоярович - Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Санақулов Отабек Тешаевич - Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Қурбонов Фарход Абсаламович - Навбахор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Базаров Бахтиёр Яхшиликович - Кармана туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Хусаинов Абдутолиб Набиевич - Нурота туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Жалилов Шерали Собирович - Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Имомқулов Бахтиёр Акрамович - Конимех туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Усмонов Фаздиддин Рўзимуродович - Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Ризаев Фозил Маманович – Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Эшонқулов Умирбек Темирбаевич - Томди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, барча учрашувларда тиббиёт соҳасига катта эътибор берилиб, уни равнақ топтириш йўлида қилинаётган бундай саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий қирраларини кўрсатишга катта ишонч билдирилди. Ўз навбатида бугун раҳбарликка тайинланган мутахассислар ҳам Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан билдирилган ишончни оқлаш мақсадида халқимиз саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилишга шай эканликларини баёт этдилар.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |