Қидириш   

» » Болалар саломатлиги — доимий эътиборда

Болалар саломатлиги — доимий эътиборда
11 сентябрь 2017,   кўрилган: 10

Болалар саломатлиги — доимий эътибордаЁш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш, айниқса, уларнинг соғлиги учун қайғуриш давлатимиз эътиборидаги асосий масалалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мунтазам тарзда ўтказиб келинаётган тиббий-ижтимоий тадбирлар кўламининг кенгайиб бораётганлиги, бу албатта, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Яқинда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ юқори малакали болалар педиатри, невропатологи, неанетологи ҳамда гастроэнтерологлари вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Кармана туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, болаларни кўриклардан ўтказишди, консултатив ташхислаш ва даволаш ишларини амалга оширишди. Касаллиги мураккаб бўлган болаларга марказ шароитида даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Лаборатория хизмати бўйича ташриф буюрган малакали мутахассилар эса тиббий буюмларнинг ишлаш мониторинги бўйича муҳим тавсилар беришди.
– Қизим Зухро Ражабова ўта кам вазн 750 гарамм вазнда туғилганди. Ҳозирда бир ойлик. Унинг соғлигини ўйлаб жуда зерикардим. Пойтахтдан келган мутахасислар фарзандимни кўрикдан ўтказиб муҳим тавсиялар беришди. Айниқа соғлиқни сақлаш вазрлиги бош неонетологи, профессор Камола Солиховадан жуда муҳим тавсиялар ва маслаҳатларни олиб, кунглим анча таскин топди. Бу каби эътибордан жуда мамнунман, – дейди Ирода Абдиева.
Кўрик давомида тиббиёт фанлари доктори, профессор, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош педиатри Дилором Аҳмедова бошчилигида оилалар билан ҳам суҳбатлар ўтказилиб, оналар саломатлигига ҳамда болалар парваришига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, даврга қараб болаларни тўғри овқатлантириш, жисмоний фаоллигини ошириш борасида тавсиялар берилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |