Қидириш   

» » Безгакка мойиллик моддалар алмашинуви ҳолатига боғлиқ

Безгакка мойиллик моддалар алмашинуви ҳолатига боғлиқ
07 октябрь 2017,   кўрилган: 23

Безгакка мойиллик моддалар алмашинуви ҳолатига боғлиқЛиссабон тиббиёт институти олимлари инсоннинг безгакка мойиллиги ундаги моддалар алмашинуви ҳолатига боғлиқ эканини аниқлади. Моддалар алмашинувини эса ташқи омиллар ёрдамида бошқариш мумкин. Масалан, парҳез безгак юқиши хавфи ва моддалар алмашинуви ҳолатига таъсир кўрсатиш хусусиятига эга.
Олимлар сичқонларда тажриба ўтказишди. Жониворларнинг овқатланиш рациони ўзгартирилди. Мутахассислар безгак туфайли юзага келган инфекция даражасини баҳолаб борди. Текширувлардан сўнг, парҳез ўзгариши вақтида оксидантлар даражасининг ошиши безгакнинг енгил кечишига сабаб бўлгани аниқланди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |