Қидириш   

» » Спортда ва ҳаётда тўғри нафас олиш қоидаси

Спортда ва ҳаётда тўғри нафас олиш қоидаси
07 октябрь 2017,   кўрилган: 28

Спортда ва ҳаётда тўғри нафас олиш қоидасиСпорт билан шуғулланишда тўғри ва чуқур нафас олиш — бу самарали жисмоний машқларнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Бунда организмнинг кислород билан етарли даражада таъминланиши нафақат узоқ масофага югуриш ёки сузишда, балки ҳар қандай куч ишлатиладиган машқларни бажаришда ҳам муҳимдир.

Тўғри нафас олиш усули жуда осон бўлишига қарамасдан кўпчилик одамлар машқ қилиш пайтида чуқур ва бир маромда нафас олмайдилар. Соғлом ва тўғри нафас олиш — бу энг аввало бурун орқали ва диафрагма ёрдамида нафас олиш.

Куч ишлатиладиган машқларда нафас олиш

Куч ишлатиладиган машқларда нафас олишнинг асосий қоидаси — сиз бурун орқали нафас олишингиз керак, оғирлик эса нафас чиқаришда сиқилиши керак. Масалан, отжимание машқида нафас олишда пастга тушиш, нафас чиқаришда эса ердан кўтарилиш керак.

Тўғри нафас олишни қандай ўрганиш керак?

Ўзингиз учун қулай бўлган ҳолатни эгалланг — ўтиринг, туринг ёки ётинг. Чап қўлингизни кўкрак қафасининг устига қўйинг, ўнгини эса – қорин устига. Танангизни бўшаштиринг ва нормал нафас олишга ҳаракат қилинг. Бир неча дақиқани сиз айнан қандай нафас олаётганингизни ўрганишга бағишланг. Нафас олишда қоринми ёки кўкрак ҳаракат қилаётганига эътибор беринг.

Агар сизнинг қорнингиз деярли ҳаракат қилмаётган бўлса, киндик соҳасини кафтингиз билан енгил силанг, бунда ҳаво қорин мушакларининг очилишига ёрдам берадиган қилиб нафас олишга ҳаракат қилинг. Нафас олишингиз узоқ, чуқур ва оғиз орқали эмас, балки бурун орқали бўлишига эътибор беринг.

Нотўғри нафас олиш оқибатлари

Оғиз орқали нафас олиш ва нафас чиқариш одати нафақат танани кислород билан таъминлашни ёмонлаштиради, балки диафрагма ва у билан боғлиқ бўлган бошқа мушакларнинг заифлашувига олиб келади. Натижада бу гавдани тўғри тутишга салбий таъсир кўрсатади.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |