Қидириш   

» » Олимлар бир марталик устаранинг хавфидан огоҳлантирди

Олимлар бир марталик устаранинг хавфидан огоҳлантирди
02 ноябрь 2017,   кўрилган: 22

Олимлар бир марталик устаранинг хавфидан огоҳлантирдиЭкспертлар бир марта ишлатиладиган устарадан кўп марта фойдаланиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Бунинг сабаби улар айнан бир марталик эканлигидир.

"Жилет” каби соқол оладиган бир марталик устарадан айримлар кўп марта фойдаланиши сир эмас, чунки соқолни бир марта олиш биланоқ устара тиғи ўтмаслашиб қолмайди. Тўғри, мутахассислар уни 2-3 марта фойдаланишдан қайтармаган, бироқ соғлиқни сақлаш учун ҳеч бўлмаса бир ҳафтада алмаштириш лозимлигини таъкидлайди. Кўп марта фойдаланиш шундай касалликлар келтириб чиқариши мумкинки, тасаввур этиш қийин.

Косметолог-олимлар устара тиғида бактериялар кўпайиши учун қулай шароит бор, дейди. Тиғ терини кесиб олса, бактерия осонгина қонга ўтади ҳамда яллиғланиш ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради.

Гап шундаки, устара нам ҳолатда сақланади, унда инсон терисининг майда қолдиқлари бор, бу эса бактериялар кўпайиши учун жуда қулай шароитдир. Қолаверса, тиғнинг ёнидаги нам тасмачага ҳам бактерия ин қура олади.

Бундай гигиена қуролларидан нотўғри фойдаланиш тери инфекцияси, ачишиш, псевдофолликулит, гиперпигментация (терининг қорайиши) ва бошқа оқибатларни келтириб чиқаради.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |