Қидириш   

Самарали ишлар амалда
09 ноябрь 2017,   кўрилган: 17

 

Ўзбекистон Республикасидаги ихтисослашган илмий-амалий маркази ходимлари вилоятимизнинг ҳар бир туманига ташриф буюриб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини амалга оширмоқда. Бугунги кунга қадар офтальмология, травмотология, кардиология, А.Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази, эндокринология, терапия ва тиббий реабилитация, онкология марказлари  мутахассислари тиббиёт масканларимизда режа асосида ишлар олиб боришди.

Куни кеча Республика ихтисослашган акушерлик ва генекология илмий-амалий тиббиёт марказидан бир гуруҳ мутахассислар вилоятимизга келди. Тиббиёт фанлари номзоди, профессор Д. Нажмиддинова, марказ акушер-генекологлари  Гулмира Ирискулова ва Аминжон Сафаровлар  Кармана туман тиббиёт бирлашмасида, туман кўп тармоқли поликлиникасида, шаҳримиздаги "Навоиазот” АЖ шифохонасида беморларни тиббий кўрикдан ўтказишди. Уларга керакли маслаҳат ва тавсия берилди, айримларида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.  Мутахассислар  А. Сафаров "Навоиазот” АЖ шифохонасида 7 та лапароскопик, Д. Нажмиддинова Кармана туман тиббиёт бирлашмасида 11 та генекологик  жарроҳлик амалиётини ўтказди. Гулмира Ирискулова эса "Дўрман”, "Нарпай” ҚВП ларда юз нафардан дан ошиқ беморнинг хотин-қизларнинг саломатлигини назоратдан ўтказди.

– Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳани янада ривожлантириш, тиббиёт соҳасидан одамларни рози қилиш мақсадида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Мақсадимиз халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва касаллик аниқланган беморни тезроқ даволаш чораларини кўриш, – дейди Д.Нажмиддинова. 

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |