Қидириш   

Врач тоифа олиш учун
19 январь 2018,   кўрилган: 262

Врач тоифа олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Эндиликда врач ва фармацевтларга биринчи малака тоифасини бериш бўйича аттестация ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари (илгари – Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳузуридаги аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.

Аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларни топширишда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг ва мутахассислик бўйича малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатнинг нусхаларини нотариал тасдиқлатиш шарт эмас. Шунингдек топшириладиган ҳужжатлардан талабгорнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги ҳисобот охирги 2 йил (илгари -3 йил) учун тузилади.

Эндиликда аттестация бир босқичда – 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат шаклида ўтказилади. Илгари у 2 босқичда яъни, биринчиси – 50 та тест саволи, иккинчиси – 5 та саволдан иборат билет асосида суҳбат ўтказиларди.

Аттестация натижаларидан норози бўлган талабгорлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги апелляция комиссиясига апелляция шикояти бериш ёки судга мурожаат қилиш (илгари – фақат апелляция шикояти бериш) ҳуқуқига эга бўлдилар.

 

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |