Қидириш   

» » Соғлом жамият сари муҳим қадам

Соғлом жамият сари муҳим қадам
19 январь 2018,   кўрилган: 177

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда исхтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мунтазам тарзда ўтказиб келинаётган тиббий-ижтимоий тадбирлар кўламининг кенгайиб бораётганлиги, бу албатта, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Яқинда  Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий марказининг бир гуруҳ юқори малакали шифокорлари Кармана туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, 150 нафардан ортиқ  аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишди.

Кўрик давомида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази болалар поликлинкаси бўлими бошлиғи Муаззам Нажмиддинова томонидан оилалар билан ҳам суҳбатлар ўтказилиб, оналар саломатлигига ҳамда болалар парваришига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, даврга қараб болаларни тўғри овқатлантириш, жисмоний фаоллигини ошириш борасида тавсиялар берилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш бизнинг энг асосий вазифамиларимиздан биридир, – деди Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази неврологи Гулнора Каримова. – Бугун мана шу мақсад йўлида астойдил ҳаракат қилаяпмиз. Мамлакатимизда инсон соғлигига шу даражада эътибор қаратилаётган экан, нега биз ўз соғлигимз учун қайғурмаймиз. Инсон авволо ўз соғлигига эътибор қаратса, бизнинг тавсияларимизга амал қилсагина биз асосий мақсадимизга эришамиз.

Дарҳақиқат, биз ўз саломатлигимиз ҳақида қайғурсак, соғлигимизга зарар етказадагиган одатлардан йироқ бўлсак ва албатта, шифокорларнинг сўзларига амал қилсак, соғлом жамият сари муҳим қадамни қўйган бўламиз.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |