Қидириш   

Соғлом аёл ойлиги
09 март 2018,   кўрилган: 998


Соғлом аёл ойлиги    Соғлиқни сақлаш вазирининг 140 сонли "Соғлом аёл ойлиги” ни ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Кармана ТТБ тасарруфидаги қишлоқ врачлик пунктларида туғиш ёшидаги хотин-қизлар тиббий кўриклари ташкил этилмоқда. Тумандаги "Пахтаобод” ҚВПда 6-9 март кунлари 15-49 ёшдаги хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.      

 – Кўрик давомида 600 нафардан ортиқ хотин-қизлар акушер гениколог, УТТ, лабаратория текширувларидан ўтказилди, – дейди биз билан суҳбатда "Пахтаобод” ҚВП мудираси Шоира Хасанова. – Текширув натижаларига қараб тавсиялар берилди, хасталик аниқланган хотин-қизларга туман шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар топширилди. Бу каби тиббий кўриклар аёлларимиз ва ёш қизларимизнинг соғлиқларини назорат қилиб боришимизни осонлаштиб, касалликларни эрта аниқлашда ёрдам беради. 

– Аваллари бундай текширувлардан ўтиш учун туман марказига ёки вилоят шифохоналарига борардик, соатлаб навбатда турардик, вақтимиз ва маблағимиз кетарди, – дейди текширувга келган 46 ёшли Н.Абдуллева. – Бугун эса давлатимиз раҳбарининг халқимизга қаратаётган эътибори ва ғамхўрлиги сабаб чекка бир қишлоғимизда ҳам замонавий текширувлардан ўтяпмиз, бунинг учун Президентимизга катта раҳмат.

 Ҳа, хотин-қизларимизнинг соғлиғини асрашга қаратилаётган бу каби ишлар фарзанларимизни соғлом дунёга келтириш ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Зеро, соғлом онадангина соғлом фавзандлар дунёга келади. Соғлом фарзанд эса юртнинг келажаги, миллатнинг эртанги кучи, давлатимизнинг ишонган тоғи ҳисобланади.

     

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |