Қидириш   

» » Навоий вилояти тарихида илк бор

Навоий вилояти тарихида илк бор
15 март 2018,   кўрилган: 747

Навоий вилояти тарихида илк борКардиостимулятор имплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди

 

Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиология бўлимида электрокардиостимулятор ўрнатиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.  "Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази” АЖ "Юрак ичи электрофизиологик тадқиқотлар ва юрак мураккаб аритмияларини жарроҳлик йўли билан даволаш” бўлими етакчи илмий ходими, Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган "Миллий тиббиёт тадқиқот маркази”дан  Юртимизга таклиф этилган юртдошимиз т.ф.н. Якубов Акмал Абдусаматович ва "Юрак ичи электрофизиологик тадқиқотлар ва юрак мураккаб аритмияларини жарроҳлик йўли билан даволаш” бўлими мудири Хамраев Рамеш Равшановичлар таклиф этилдилар. Ушбу маҳорат тренинги давомида турли хил аритмияга эга 10 нафар беморлар кўрикдан ўтказилди. Маҳаллий шифокорлар билан давра суҳбати  ва "Брадикардияга эга беморларни даволашда замонавий ёндашувлар” номли семинар ўтказилди. Энг муҳими, Навоий вилояти тарихида илк бор 3 даражали АВ блокадага эга 82 ёшли беморга кардиолог Жамшид Содиқов  ва интервенцион аритмологлар Акмал Якубов ҳамда Рамеш Хамраев  иштирокида бир камерали доимий кардиостимулятор имплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди.  Тренинг давомида келгусидаги ҳамкорлик режалари ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар кетма-кетлиги тузиб чиқилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |