Қидириш   

Ҳам даромад, ҳам соғлик
14 апрель 2018,   кўрилган: 14

Диққат: “Томорқа экиш ойлиги”
Ҳам даромад, ҳам соғлик Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 23 мартидан “Томорқага экин экиш” ойлиги деб эълон қилингани қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қулайликлар яратиш мақсадида “Томорқа хизмати” корхоналари фаолияти 1 апрелдан йўлга қўйилди. Соҳага берилаётган бу каби имкониятлардан тиббиёт ходимлари ҳам унумли фойдаланаётгани қалбимизга чексиз қувонч бахш этади. Вилоятимизда 15 мингдан зиёдроқ тиббиёт ходимлари фаолият олиб борса, 12 минг нафарга яқин ҳадимлар ҳовлиларда истиқомат қилишади. ДПМларда ишлаб келаётган ишчи ходимларнинг умумий 9.0 га яқин томорқаси мавжуд бўлиб, экиладиган ер майдони тахминан 8.5 га ташкил этади. Қолган қисми эса манзарали ва мевали дарахтлар экилган, иссиқхоналар эса 1.0 га майдонда ташкил эитилган. Қўшимча даромад олиш, ер майданларини бўш қўймаслик учун улар ҳам зўр иштиёқ билан эрта баҳордан экин экишмоқда. Вилоят Наркология диспансери ҳамшираси Сурайё Ҳусанова ҳам ҳовлисида 4 сотихли иссиқхона барпо этиб, унга бодринг кўчатларини ўтқазди. – Икки йил аввал шу иссиқхонани барпо қилган эдик, – дейди Сурайё Ҳусанованинг турмуш ўртоғи Дилмурод ака. – Дастлаб қийинчиликлар бўлди, экинларни парваришлашда тажрибали деҳқонлардан сўраб, ўрганиб энди ернинг тилини топиб кетдик. Иссиқхонамизда йилда икки марта ҳосил етиштирамиз, оиламизнинг ками-кўстини қоплашда олган даромадимиз ас қотяпти. Кичкинагина томорқасидан бўш вақтларида меҳнат қилиб фойда олаётган тиббиёт ходимларимиз борлигидан қалбимиз қувончга тўлади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда давлатимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб, имкониятлар кўпайган замонимизда тиббиёт ҳодимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари, бу ишларга ҳеч ким бефарқ бўлмасдан, барча соҳа вакиллари биргаликда, ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши лозимлигини унутмайлик.Томорқадан унумли ва оқилона фойдаланайлик.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |