Қидириш   

Мутахассис куни
07 апрель 2018,   кўрилган: 678

Мутахассис куниАбдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот кутубхона марказида 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишлаб “Саломатлик – бебаҳо неъмат” мавзусида Мутахассис куни ташкил этилди. Унда марказ директори Р. Ражабов, 1-сонли оилавий поликлиника олий тоифали шифокори Зухра Нарзуллаева, вилоят наркология диспансери даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари М. Соатов, 4-сонли оилавий поликлиника эндокринолог шифокори М. Отақулова, НДПИ тарих факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш. Эшқобилова, Ўлкашунослик сектор мудираси Д. Жониева ҳамда НДПИ талабалари, педагогика ва хизмат кўрсатиш ҳамда тиббиёт коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, шунингдек Ахборот кутубхона маркази китобхонларидан жами 200 нафарга яқин тингловчилар иштирок этишди.
Жараёнда мутахассислар “Шахс маънавиятини ривожлантиришда инсон саломатлигининг аҳамияти”, “Ҳаёт гўзал саломатлик бебаҳо” ҳамда, “Саломатлик туман бойлик” мавзуларида маъруза қилдилар.
– Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш ниҳолларимизга соғлик қанчалар бебаҳо неъмат эканлигини яна бир бор етказишдир, – дейди марказ директори Р. Ражабов. – Асосий мақсадимиз китобхонларимиз ва айниқса ёшларимизнинг онгига соғлом маънавият, соғлом фикр сингари ғояларни сингдиришдан иборат.
Тадбирда китобхонлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тегишлича жавоблар олдилар. Давра суҳбати сўнгида иштирокчиларга саломатликни асрашга доир кўргазмали буклет ва брашюралар тарқатилди.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |