Қидириш   

Юксак эътибор
21 апрель 2018,   кўрилган: 739

Юксак эътиборВилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъбаси томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1-чорагида муассаса томонидан 535 нафар якка-ёлғиз, пенсионер ва ногиронларга 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария гигиена воситаси учун 114,3 млн сўмлик бюджет маблағлари билан бир қаторда ҳомийлар томонидан 49,7 млн сўм жами 164 млн сўмлик турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмалари орқали 420 нафар ногирон ва пенсионерларга сиҳатгоҳларда дам олишлари ва саломатликларини тиклашлари учун йўлланмалар берилди.
– Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Товоқсой, Олтиариқ, Косонсой, Маржон суви, Марварид ҳамда Жиззах сиҳатгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, – дейди Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъбаси мудири Отабек Сафаров. – Шунингдек, уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳам тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг январь-март ойларида кексаларимиздан 7 нафари Республика касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги санаторияларда соғломлаштирилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия бюмлари, реабилитация техник воситалари ва аравачалар билан таъминлаш ва ижтимоий қуллаб-қувватлаш мақсадида шўъба томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 50 та ногиронлик аравачаси, 12 та эшитиш мосламаси, 27 дона ҳасса ва 43 жуфт қўлтиқ-таёқлар етказиб берилди. Бундан ташқари 4 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва якка-ёлғиз кексалар “Саховат” ва “Мурувват” уйлариг жойлаштирилди.
Бир сўз билан айтганда тизимда амалга оширилаётган хайрли ишлар, ҳукуматимиз ва барча ҳомий ташкилотларнинг катта меҳнати, эътибори ва ғамҳўрлиги самарасидир.

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |