Қидириш   

» » Республика кардиологларининг вилоятимизга ташрифи

Республика кардиологларининг вилоятимизга ташрифи
24 июль 2018,   кўрилган: 654

 

 

  Республика кардиологларининг вилоятимизга ташрифиСоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт кардиология марказининг бир гуруҳ мутахассислари 9-14 июль кунлари вилоятимизда бўлишиб, ҳудуднинг кардиология соҳасидаги салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолига тегишли тартибда тиббий ёрдам ва кўмак кўрсатишни амалга оширишди.

Бир ҳафта давомида 5 кишилик гуруҳ вилоятимиз узоқ чўл ҳудудларидаги тиббиёт бирлашмалари терапия ҳамда шошилич тиббий ёрдам бўлимлари иш фаолиятлари билан қизиқиб, касалликни эрта аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш  юзасидан керакли амалий тавсиялар бериб ўтишди, ҳамда муассаса шифокорлари билан малака алмашишди.

14 июль куни эса Навоий шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида кардиологлар гуруҳи ўз фаолияти якунларига бағишланган "Юрак қон-томир хасталигида буйрак касалликларининг роли” мавзусида ўқув семинари иштирок этишди ва маъруза қилишди. Шунингдек, улар иштирокида бирлашманинг ўзида 4 нафар беморда торайган юрак қон-томирларида стентлаш амалиёти ҳам ўтказилди.  Операциялар муваффақиятли амалга оширилди.

 

Вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |