Қидириш   

коронавирус
06 июль 2020,   кўрилган: 106

Навоий вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқача маълумот
Республикамиз ҳудудлари сингари вилоятимизда ҳам COVID-19 пандемиясига қарши профилактик тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда барча ташкилий тадбирлар олиб борилмоқда ва бу тадбирларни амалга ошириш учун етарли миқдорда маблағлар ажратилган. 
Вилоятимизда Навоий вилоят СОЭ маркази, вилоят ОИТС га қарши кураш маркази, "Гемотест” хусусий лабораторияси, Зарафшон шаҳар СОЭ марказида беморлар билан мулоқотда бўлган, коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқаролардан олинган суртмалар коронавирусга текширилмоқда.
Навоий вилоятида жами 295 нафар беморда COVID-19 коронавирус инфекцияси референс тасдиқланган бўлиб, жорий йилнинг 1 июль кунигача улардан 252 нафари тузалди. Ҳозирги кунда ушбу беморларнинг 43 нафари вилоятдаги муассасаларда даволанмоқда. Ундан ташқари беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлган икки мингдан ортиқ ортиқ фуқаролар стационар ва уй шароитида карантинга олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2 июлдаги 176-сонли буйруғи асосида жорий йилнинг 5 июль кунидан бошлаб, COVID-19 коронавирус инфекциясига референс тасдиқлаш учун вазирлик томонидан марказлашган ҳолда Германия давлатида ишлаб чиқарилган тест диагностикумлари ажратилиб, якуний тасдиқ вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Ушбу буйруқ асосида вилоятдаги тест натижаси мусбат бўлган, касаллик белгилари бўлган ва ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда тиббиёт бирлашмалари мутахассислари томонидан назоратга олиниб, ташкил этилган махсус тиббиёт муассасаларига ётқизилади ва айнан коронавирус инфекциясига қарши даво билан тўлиқ қамраб олинади.
176-сонли буйруққа кўра, беморлар 3 тоифага бўлиниб:
- касаллик аломатсиз кечаётган беморлар уй шароитида назоратга оилиниб, участка врачи ва ҳамширалари томонидан назорати олиб борилади;
- касаллик аломатлари енгил кечаётган фуқаролар махсус карантин муассасаларида кузатувга олинади;
- касаллик яққол белгилар билан кечаётган беморлар шифохонага ётқизилиб, даво ва кузатув олиб борилади.
 
Зарафшон шаҳар 2-кичик туман 20а-уй, 25-хонадонда истиқомат қилувчи 1987 йилда туғилган Бобонорова Дилрабо НКМКга қарашли ГМЗ-2 да ишлайди. Фуқаро 2020 йил 1 июль куни умумий ҳолсизлик ва тана ҳарорати 37.3 С га кўтарилиб, НКМКга қарашли 3-сонли ТСҚ катталар поликлиникаси цех врачига мурожаат қилган.
Цех врачи томонидан вирусга қарши ва умумий қувватловчи дори воситаларини тавсия этилган ва фуқаро 2020 йил 2 июль кунидан уй шароитида назоратга олинган.
Тавсиялар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар асосида берилган.
2020 йил 2 июль куни фуқаро ва фарзанди 2007 йилда туғилган                   3-умумтаълим ўқувчиси Эшбутаев Жавоҳир Суннатовичдан коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, лаборатор таҳлил учун суртма олинган. 2020 йил 3 июль кунги таҳлил натижаларига кўра ўзи ва фарзандида бирламчи мусбат натижа қайд этилган. Фуқаро Д.Бобонорова 2020 йил 4 июль куни умумий аҳволи қониқарли бўлган, умумий ҳолсизлик ва тана ҳароратининг кўтарилиши шикоятлари билан ўзи ва фарзанди даволаш муассасасига ётқизилган. Хозирда фуқаро Д.Бобонорова ва фарзанди Ж.Эшбутаевларнинг умумий аволи қониқарли тана ҳарорати нормада, шикоятлари йуқ.
 
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

 Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, CTRL + ENTER  тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Бўлими : Янгиликлар   |   navoiymeduz2020  |