Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
04 июнь 2015,   кўрилган: 1510

Соф ҳаво – танга даво Жорий йилнинг 29 май куни Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва жойларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда аҳоли фаоллигини кучайтиришда фуқаролик жамияти институтларининг роли “ мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат фаоллари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари, тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
04 июнь 2015,   кўрилган: 1269

Эҳтиром Мамлакатимизда истиқлол тантана қилгач, миллий қадриятларимиз қайта тикланди, жаҳон цвилизациясига муносиб хизмати сингган буюк алломалар, шоиру бахшиларнинг маданий бой мероси чуқур ўрганила бошланди ва уларнинг қадамжолари таъмирланди, янгидан бунёд этилди. Ана шундай эзгу ишлардан бири - Хатирчи туманидаги тоғлар бағрида жойлашган, сўлим Олтинсой қишлоғида яшаб, ижод қилиб ўтган, халқ бахти-иқболи, она-Заминни достонларида мадҳ этган бахши-шоир Муҳаммад Жомурод ўғли Пўлкан (1874 – 1941)нинг ёдгорлик мажмуасида бахши хотирасига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, вилоят ҳокимининг ташкилотчилиги ва маҳаллий тадбиркорларнинг ташаббускорлиги туфайли бахши хотира майдони қайта таъмирланиб, обод этилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Э. Турдимов Пўлканнинг ижоди ва фаолияти ҳақида қисқача сўзлади.
Шунингдек тадбирда республикамизнинг барча вилоятларидан бахши шоирлар, санъаткорлар, кўплаб ижодкорлар қатнашди. Нурота, Кармана, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари фольклор ансамблларининг, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларидан ташриф буюрган бахшиларнинг чиқишлари тадбирга янада файз киритди, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 июнь 2015,   кўрилган: 1506

Малака ошириш курслариЖахон Иқтисодиёти ва Дипломатияси Университетининг Бошқарув институтида жорий йилнинг 8 июнидан 20 майига қадар раҳбар ходимлар ва бош иқтисодчилар учун “Бозор иқтисодиёти асослари ва бошқарув” мавзусида ва 22 июндан 4 июлгача “Кадрлар бўлимининг ҳуқуқий асослари” мавзусида малака ошириш курслари ташкил этилиши режалаштирилган.
Шу муносабат билан, малака ошириш истагини билдирган ходимлар жорий йилнинг 4 июнига қадар Жахон Иқтисодиёти ва Дипломатияси Университети Бошқарув институтининг 0-371-267-64-81 телефон рақами билан боғланишлари сўралади.
Бўлими : Янгиликлар / Ахборот очиклиги   |   info  |   :
27 май 2015,   кўрилган: 1177

2,6 миллиондан ортиқ бола витамин А саплементациясига қамраб олинадиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги оналик ва болаликни соғломлаштириш давлат дастурига мувофиқ 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида витамин А саплементациясини ўтказиб келмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда витамин А дефицити муаммолари омадли ҳал этилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда витамин А саплементациясининг 23 та босқичи ўтказилди, ҳар бир босқичида 6 дан 60 ойликкача бўлган 2,2 миллион бола қамраб олинган.

25 дан 30 майгача республика бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда «Соғлом бола ҳафталиги» ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида бутун мамлакат бўйлаб витамин А саплементациясининг навбатдаги 24-босқичи ўтказилади, унинг доирасида 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган 2,6 миллон бола витамин билан таъминланади.

Тадбирнинг асосий мақсади болалар саломатлигини ҳимоя қилиш, иммун статусини кўтаришдан иборат.

Манба: darakchi.uz
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 май 2015,   кўрилган: 1328

Кореялик шифокорлар Бухоро ва Навоийда кўзи хаста беморларни тиббий кўрикдан ўтказишадиЖорий йилнинг 17-22 май кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (10 нафар ташкилот ходимлари, офтальмологлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 19-21 май кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади.
Жорий йилдаги хайрия акцияси давомида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Vision Care Servise” халқаро ташкилотлари ўзаро келишув меморандуми доирасида жами 300 нафардан ортиқ кўз соҳасида касаллиги бўлган беморлар офтальмологик тиббий кўрикдан ўтказиш ва 80 нафар атрофидаги беморларда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 май 2015,   кўрилган: 1410

Ўзбекистонда имтиёзли  дори воситалари рўйхати кенгайтирилди.Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритди, дея хабар беради tib.uz .
Энди ёлғиз қариялар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари амбулатория шароитида даволаниш учун қуйидаги яна саккизта дори воситасини имтиёзли олишлари мумкин:
Пентоэритритил тетранитрат (таблетка – 10 мг) – антиангинал восита;
Спиринолактон (таблетка – 25 мг) – диуретик восита;
Пирацетам (инъекция учун эритма – 200 мг/мл 5 мл) – ноотроп восита;
Пентоксифиллин (таблетка – 100 мг; 400 мг; 600 мг) – периферия қон айланишини яхшилайдиган восита;
Эмоксипин (кўз томчилари – 1% 5 мл; 10 мг/мл 1 мл) – офтальмологияда қўлланиладиган восита;
Амброксол (таблетка – 30 мг) – балғам кўчирадиган восита;
Глимеперид (таблетка – 1 мг; 2 мг) – қандли диабетга қарши восита;
Финастерид (таблетка – 5 мг) – антиадроген восита.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 май 2015,   кўрилган: 1396

Мишель Казачкин: Ўзбекистон тиббиёт соҳасида ҳам улкан ютуқларга эришмоқдаТошкент шаҳрида Ўзбекистон фтизиатрлари ва пульмонологларининг VIII съезди якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Ўзбекистон фтизиатрлари ва пульмонологлари илмий-тиббиёт жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда йигирмага яқин мамлакатдан беш юздан зиёд олим, шифокор ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этди.
Анжуманда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни баркамол этиб вояга етказиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
0 30 апрель 2015,   кўрилган: 1460

Заҳарли қўзиқориндан сақланинг!Баҳор фаслида об-ҳавонинг нам келиши, ёғингарчилик мўл-кўл бўлиши туфайли замбуруғлар ўсиб, ривожланиши учун қулай шароит вужудга келади. Бу фаслда кўплаб замбуруғлар пайдо бўлади ва ўсиб, кўпаяди.
Ер юзида замбуруғларнинг юз мингдан ортиқ ботаник турлари мавжуд бўлиб, улардан 200 туригина истеъмол қилиш учун яроқлидир.
Ўзбекистон ҳудудида замбуруғларнинг 300 зиёд тури мавжуд. Бироқ шулардан 25 туригина истеъмол учун яроқли ҳисобланади. Бу истеъмол учун яроқли бўлган замбуруғ турларини маҳаллий аҳоли қўзиқорин деб атайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг ҳар қайси вилоятида, ҳар бир туманида қўзиқориннинг фақат айрим, муайян турларигина терилиб, улардан турли хилда тансиқ таомлар тайёрланади. Бу истеъмол учун яроқли қўзиқоринлар маъданли моддалар, оқсил ҳамда «С» ва «В» гуруҳларига мансуб витаминларга жуда бойдир.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
17 апрель 2015,   кўрилган: 1531

Компьютерда ишлаш қоидасиКўз саломатлиги ҳақидаги охирги мавзу – компьютерда ишлаш қоидалари. Агар сиз компьютер олдида ишласангиз иш жойингиз тўғри ташкиллаштирилган бўлиши ҳамда ўз вақтида дам олишингиз кўзларингиз саломатлиги учун жуда муҳим. Бу кўз касалликлари ва толиқишининг энг яхши профилактикаси. Кўриш қобилияти сақланиши учун қоидаларга риоя қилинг.
1. Монитор олдида танаффуссиз 2 соатдан ортиқ ишламанг. Бунда ҳар 20-30 дақиқада дам олиб туринг. Ҳеч бўлмаса бир неча дақиқага мониторга қараманг.
2. Болалар учун махсус қоида мавжуд. Бола компьютерда ўйнаши ёки ишлаши учун кетадиган вақтни қуйидагича ҳисоблаш мумкин. Боланинг ёшини иккига кўпайтиринг. Чиққан натижа боланинг компьютер олдида ишлаш мумкин бўлган дақиқани ифодалайди. Компьютер ўйинлари ёки бошқа машғулотлар орасидаги танаффус қуйидагича бўлиши керак: мониторда ўтказилган дақиқани учга кўпайтиринг.
3. Одатда катталарнинг кўзлари компьютер олдида 4 соат ишлагандан кейин толиқа бошлайди. Ўсмирларда – 2,5-3 соатдан кейин. Агар бу эртароқ содир бўлса, иш жойингизнинг қандай ташкиллаштирилганига, ўтирган танангиз ҳолатига эътибор беринг.
4. Компьютер олдида стулнинг суянчиғига суянган ҳолда ўтириш керак. Елкалар бўш қўйилган бўлиши зарур. Бўйинни ҳам зўриқтирманг. Мушакларнинг зўриқиши кўзларнинг толиқиши ва бош оғриғига сабаб бўлади.
5. Мониторни шундай қўйингки, у узатилган қўл узоқлигида бўлиши керак. Бу тахминан 60-70 см дегани. Кўз сатци – мониторнинг ўртасидан 15-20 см юқорироқ бўлиши керак. Яъни монитор олдида ўтирганда ва унга тўппа-тўғри қараганда сиз унинг тепа қисмини кўришингиз зарур.
6. Агар компьютер олдида ишлаётганда қоғоздаги матнларга ҳам қарашингизга тўғри келса, уларни махсус қурилмаларга жойланг. Шунда кўзларингиз камроқ қийналади.
7. Иш жойидаги ёруғлик мониторда шуъла ҳосил қилмаслиги керак. Бундан ташқари, монитордаги бармоқ излари ва чангларни тез-тез тозалаб туринг.

Манба: tib.uz
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
13 апрель 2015,   кўрилган: 1280

Психолог,Психиатр…Руҳий тушкунлик вақтида ким ёрдамлашади – психологми ёки психиатр? Келинг, ушбу мутахассислар орасидаги фарқни ажратиб олишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Психолог махсус тест-синовлар ёрдамида мижознинг ўзига хосликларини, руҳан соғлом одам феъл-атворининг индивидуал қирраларини ўрганади.
Психотерапевт ҳам психотерапия усулларини қўллаган ҳолда кўпроқ руҳан соғлом одамлар билан ишлайди. Бундан ташқари, у чегаравий ҳолатлар (турли неврозлар) билан шуғулланишга ва дори-дармонлар ёрдамида даволашга ҳақли.
Психиатр оғир руҳий бузилишлар – ўткир психозлар, сурункали неврозлар, оғир тушкунликларни ташхислаш ва даволаш билан шуғулланади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :