Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
06 апрель 2015,   кўрилган: 1323

Битирувчилар бандлиги таъминланадиНавоий вилояти Зарафшон шаҳар тиббиёт коллежида ҳамширалик иши, даволаш иши, ортопедик стоматология, тиббий профилактика каби йўналишларда кичик мутахассислар тайёрланмоқда.

1 минг 205 нафар ўқувчи таҳсил олаётган маскан замонавий ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари билан таъминланган. Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаси пухта таълим ва самарали амалиёт уйғунлигида мустаҳкамланмоқда.

Жорий ўқув йилида коллежни тамомлайдиган 407 ўқувчининг бандлигини таъминлаш юзасидан ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан шартномалар тузилмоқда. Айни пайтга қадар 300 га яқин ўқувчининг иш жойи тайин бўлди.

Манба: uza.uz
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 апрель 2015,   кўрилган: 2880

Вирусли гепатит в нимаси билан хавфли?Вирусли гепатит В оғир касаллик бўлиб, ўз вақтида даволанмаса, айрим ҳолатларда сурункали гепатит В га ўтиб кетиши кейин у ўз навбатида жигар циррозига, келгусида жигар саратонига сабаб бўлиши мумкин.
Шу ўринда вирусли гепатит В билан боғлиқ бир муаммони айтиб ўтиш керак, бу – дельта-гепатит вируси. Дельта-гепатит нуқсонли вирус ҳисобланиб, ўзи касаллик чақира олмайди. Лекин организмида В вируси бўлган одамларга тушиб қолса, В вируснинг юзаки оқсилидан фойдаланиб, ўзига қобиқ ясайди-да, патоген, яъни касал чақириш хусусиятига эга бўлган вирус ҳолига келади. Дельта-вирус оғир касалликларга сабаб бўлади: эрта ривожланувчи жигар фибрози, циррози, сурункали дельта-гепатит, сурункали дельта-цирроз ва ҳоказо. Ҳозирги кундаги эмлаш ишлари натижасида гепатит В камайиши, албатта, дельта-гепатит муаммосини ҳам бартараф этади.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 март 2015,   кўрилган: 1454

Республикамиздаги Нейрохирургия илмий маркази олимлари томонидан дистанцион видео маслаҳат дастури ишлаб чиқилдиЎзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти берган маълумотларга кўра, ушбу видео маслаҳат шошилинч диагностика ўтказиш ва беморларни нейрожарроҳлик усули билан даволаш мақсадида мутахассислар ўртасида дистанцион видеомаслаҳатлар учун мўлжалланган.

Дастурнинг функционал имкониятлари-маҳаллий алоқа техник характеристикаларига ва бизнинг эҳтиёжларимизга мослаштирилган видео-аудио ва матнли ахборотни узатиш;
матнли хулосаларни кўриш,

эшитиш ва консултация жойига жўнатиш имконини берадиган диалог дарчалари; дастлабки маълумотлар (тасвирлар, электрсигналлари, масалан, электрокардиограммалар ва ҳ.к.) даражасида ҳам, касаллик тарихи даражасида ҳам ахборот алмашинишнинг стандарт шакллари;
ахборотни сиқиш алгоритмлари; маълумотлар базасини архивлаш ва сақлашдан иборат.

Мазкур дистанцион видео маслаҳат дастурини ишлаб чиққан олимлар И.А.Югай, М.Д.Мирзабаэв ва И.Э.Сойибовга № ДГУ 02968 рақамли гувоҳнома берилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
06 март 2015,   кўрилган: 1412

Сенсация: Нейрохирургия соҳасида ноёб операция ўтказилдиФАЛАЖ ТАШХИСИ ҚЎЙИЛГАН БОЛА ЮРИБ КЕТИШИГА ИШОНЧ ПАЙДО БЎЛДИ!
Ўтган ойда пойтахтимиздаги Нейрохирургия илмий Марказида илк бор Ўзбекистонда болалар церебрал фалажи ташхиси қўйилган болада жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Тўрт соатлик оғир амалиётдан сўнг 8 ёшли бола ўзини яхши ҳис қилмоқда. Асосийси, унинг оёқлари букила бошлади, шифокорлар унинг юриб кетишига умид қилишмоқда. Хўш, аслида болалар церебрал фалажи (БЦФ) қандай хасталик? Нейрохирургия илмий Марказида айни шу хасталик билан оғриганларнинг даволаниши учун қандай тартиблар мавжуд? Имтиёзла дастурлар ҳам татбиқ этиладими? Айни юқоридаги шов-шувли жарроҳлик амалиёти сабаб биз мавзуга доир шу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдик. Саволларимизга Республика нейрохирургия илмий Маркази директори, профессор Ғайрат ҚОРИЕВ ва марказ жарроҳи Игорь Александрович ЮГАЙдан жавоб олдик.
ДАВОЛАНИШ УЧУН ТАЛАБЛАР ҚАНДАЙ?
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 март 2015,   кўрилган: 1441

Ислоҳотлар самарасиБаҳор байрамлари – 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўзи олам ўлкамизга ташриф буюриши арафасида Навоий вилояти халқи, жумладан соғлиқни сақлаш ходимлари яна бир тарихий воқеага гувоҳ бўлдилар. Кўп йиллардан буён мураккаб шароитда, яъни эски биноларда фаолият кўрсатиб келаётган вилоят ўсма касалликлари диспансери шинам, замонавий услубда барпо этилган, барча қулайликларга эга янги бинода фаолият бошлади.
Инвестиция дастури асосида 6 миллиард 352 миллион сўм маблағ эвазига бунёд бўлган ушбу бинонинг бир йил муқаддам 10 ўринли радиология бўлими, қисқа фурсатда 60 ўринли стационар, 50 ўринли поликлиника бўлими қуриб битказилди. Бунда “151-қурилиш-монтаж поезди” масъулияти чекланган жамияти қўли гул қурувчиларининг хизмати беқиёс катта бўлди. Хитой гранти ва гуманитар маблағлар ҳисобидан 16 турдаги 78 миллион 941 минг сўмлик, маҳаллий бюджет томонидан 28 миллион 566 минг сўмлик тиббий ускуналар, жиҳозлар билан таъминланди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
03 март 2015,   кўрилган: 2009

Қўшма  тадбир Яқинда “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси ҳамда Нурота туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги 5-Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Очиқ эшиклар куни” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 28-ноябрдаги “Истеъмолчилар” ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди. Даставвал “Деҳибаланд” МФЙ ҳудудида умргузаронлик қилаётган 95 ёшли онахон Муҳаррам Ҳамроева хонадонига ташриф буюрилиб, у кишининг ҳолидан хабар олинди. Сўнгра “Очиқ эшиклар куни”га таклиф этилган кекса отахонлар билан ёш ўқувчиларнинг учрашуви ташкил этилди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
25 февраль 2015,   кўрилган: 1980

Саломатлик ҳафталигиМустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимизда аҳоли саломатлигига, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга жиддий эътибор қаратилди. Айниқса, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш жамиятимизнинг устувор йўналишларидан бирига айланди ва бу борада соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2014 йилнинг 1 августида қабул қилинган “2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2221-сонли қарори мазкур йўналишда тиббиёт ходимлари учун дастуруламал бўлиб хизмат қилаётир. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12-17 январь кунлари
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
25 февраль 2015,   кўрилган: 1396

Нуроний отахону онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилдиМуҳтарам юртбошимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4658-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 16-21 февраль кунлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида нуроний отахону онахонлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ўтказилган мазкур саломатлик ҳафталигида РИФ ва ПИАТМ директори, тиббиёт фанлари доктори М.Н. Тиллашайхов раҳбарлигида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари ва юқори малакали шифокорлари фаоллик кўрсатишди. Тиббий кўрикларни сифатли ташкил этиш мақсадида махсус жойлар ажратилиб, зарурий асбоб-ускуналар, жумладан, электрокардиограф ва ультратовуш ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланди ҳамда кенг кўламли шарт-шароитлар муҳайё этилди. Жараёнда 2403 нафар фуқаронинг соғлиги тиббий кўрикдан ўтказилди.Шундан 1876 нафари уруш ногиронлари, қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларидир. 232 нафар касаллиги аниқланган фуқароларга вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳамда республика тиббиёт муассасаларида даволанишга, 406 кишига санаторий-курортларга йўлланма берилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
0 24 февраль 2015,   кўрилган: 1486

Ўзимизнинг ихтироРеспублика нейрохирургия илмий маркази ходими С.Перфильев умуртқа поғонаси шикастларини даволаш учун қурилма ихтиро қилди.
Қурилмадан травматология ва нейрожарроҳликда, умуртқа поғонаси шикастлари ва касалликларини даволаш учун фойдаланиш мумкин. Унинг вазифаси суяк тузулиши заиф бўлган умуртқа поғонаси шикастларини даволаш ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда, барча таянч-ҳаракат тизими шикастларининг 17 фоизи умуртқа поғонаси шикастлари ташкил этади. Умуртқа поғонаси шикастларини асоратли ва асоратсиз турларга бўлиш мумкин. Асоратсиз жароҳатланганда орқа мия ва унинг илдизи лат емайди, шикастнинг фалаж, сезги аъзоларининг бузилиши ҳамда қўл ва оёқдаги оғриқлар билан кузатилиши умуртқа поғонасининг асоратли лат ейиши ҳисобланади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
17 февраль 2015,   кўрилган: 1309

Ўзбек олимлари томонидан ўткир Q-тўлқинли миокард инфарктини ўтказган беморларда номақбул оқибатлар хавфини ҳисобловчи калкулятор яратилди.Инфаркт миокард - юрак ишемик касалликларининг клиник бир тури бўлиб, ўта хавфли саналади. Айтиш лозимки, керакли чоралар ўз вақтида қўлланмаса ушбу касаллик ўлим билан якун топиши мумкин. Бежисга ўз ножўя ҳаракатлари ва кўнгил оғритадиган сўзларни гапирган кишиларга "инфарккача олиб борма" деган ибора ишлатилмайди. Ушбу иборадан ҳам кўриниб турибдики, кучли ҳаяжон ва руҳий зарба, стресс, асабийлашиш унинг қўзғалишига сабаб бўлади.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :