Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
28 ноябрь 2014,   кўрилган: 1548

“Саломатлик – 2020” стратегиясини амалга ошириш йўлидаги халқаро ҳамкорлик ривожланмоқдаТошкентда 27 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Саломатлик – 2020” сиёсатини амалга ошириш бўйича олий даражадаги минтақавий анжумани ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси департаменти директори, доктор Агис Цоурос ва бошқалар аҳоли соғлиғини, жумладан, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, соғлом наслни вояга етказиш, бу борада ягона миллий тизимни яратиш, тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, замонавий технологияларга асосланган тиббий ёрдамни аҳолининг барча қатламига етказиш, соғлом ва фаровон турмуш учун қулай шароит яратиш Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан эканини алоҳида таъкидлади.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
26 ноябрь 2014,   кўрилган: 1493

Сайлов ва ёшлар: cайлаш ва сайланиш ҳуқуқиБугун мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини ўттиз ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Давлатимиз, жамиятимиз ва кенг жамоатчилик мамлакат кўламида ёшлар масаласининг мазмун ва моҳиятига умумхалқ ҳаракати сифатида қараётганининг боиси ҳам ана шунда.
“Ёшларимизга нафақат ишонч билдириш, балки, уларга ўзлигини амалда намоён этиш учун майдонни кенгайтириш керак”, дея таъкидлаган эди мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов. Ёшларни сиёсий чиниқтирадиган ана шундай майдонлардан бири-мамлакатдаги сайловлар жараёнларидир. Таъбир жоиз бўлса, у ёшлар учун катта маҳорат мактаби бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларда белгиланган сайлов тўғрисидаги ҳуқуқий нормаларга эътибор берсангиз навқирон авлодга бўлган яна бир ғамхўрлик ўз ифодасини топганлигини ҳис қиласиз. Уларда ёшларнинг сиёсий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш назарда тутилади ва ҳаётда, жамиятда, муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилганди.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
24 ноябрь 2014,   кўрилган: 1545

Иш ҳақи , пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаЎзбекистонда 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилади.
Бу ҳақдаги Ўзбекистон Президенти Фармони 21 ноябрь, жума куни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Унга кўра, 15 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 118 400 сўм; ёшга доир пенсиялар – ойига 231 575 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 231 575 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 142 100 сўм миқдорида белгиланган.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 ноябрь 2014,   кўрилган: 1335

Эзгуликка йўғрилган эътиборБир неча йилдирки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди болаларни юртимиз клиникалари ва тиббиёт марказларида, шунингдек, чет эл клиникаларида соғломлаштириш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.
Соғлом бола йилида ҳам эзгуликка йўғрилган ана шундай ташаббуслар йўлга қўйилаётир. Хусусан, куни кеча Сингапур Республикасидан ўттиз нафар малакали шифокор, жумладан, пластик жарроҳ, анестезиолог, ортодантист, педиатр-анестезиолог, педиатр, педиатр-реаниматолог ва бошқа мутахассислар пойтахтимизга ташриф буюрди. Улар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Шунингдек, ҳафталик давомида мамлакатимиз шифокорлари билан ҳамкорликда жарроҳлик амалиётини ҳам ўтайди. Эътиборли жиҳати, сингапурлик шифокорлар қўйилган ташхис бўйича беморларга дори-дармон ва санитария-гигиеник воситалар ҳам тарқатмоқда.

Манба: xs.uz
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
20 ноябрь 2014,   кўрилган: 1491

Ўзбекистондаги парламент сайловлари сабаб талабаларнинг қишки таътили вақти ўзгардиЎзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари 2014 йилнинг 19 декабридан 2015 йилнинг 5 январига қадар қишки таътилда бўлади. Бу ҳақда Тошкентдаги ОТМлар вакиллари маълум қилди, деб хабар бермоқда «daryo.uz».
Қайд этилишича, қишки таътил муддати талабалар ўзларининг доимий яшаш жойларига бориб, 21 декабрь куни бўладиган парламент сайловларида иштирок этишларини таъминлаш мақсадида ўзгартирилган.
Қўшимча қилинишича, бу муддат давомида талабалар темир йўл транспорти чипталарини имтиёзли нархда харид қилишлари мумкин бўлади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 ноябрь 2014,   кўрилган: 1588

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқланган.
Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, озод Ўзбекистон фуқаролари учун мустақилликнинг муқаддас рамзлари – Давлат герби, Давлат байроғи, Давлат мадҳияси азиздир. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис, байроғимиз ёки гербимизга назар солганимизда ёки мадҳиямиз янграганда биз рухан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган. Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70x30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган. Оқ рангли янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади. Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.
Бугун миллий байроғимиз давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди. Турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида ҳам байроғимиз Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттирмоқда. Масалан, халқаро спорт беллашувларида ғалаба қозонган спортчиларимиз шарафига юртимиз байроғи баланд кўтарилган лаҳзада ҳар биримиз чексиз ҳаяжонга тушамиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимиздан ғурурланамиз. Хулоса ўрнида айтиш лозимки, давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.
Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши мақсадга мувофиқдир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 ноябрь 2014,   кўрилган: 6558

Сувчечак билан оғриганда...Сувчечак — ўткир юқумли касаллик бўлиб, болалар орасида кенг тарқалган хасталик ҳисобланади. У куз-қиш мавсумида кўп учрайди. Бу даврда оналаримиз­нинг ёш болалари соғлигига кўпроқ эътиборли бўлишлари талаб этилади.

Сувче­чак билан асосан мактаб­гача ёшдаги бола­лар ка­сал­ланади. У қисқа вақтли ҳарорат ва умумий аҳвол бироз ўзгариши би­лан ўзи­ни "сездиради". Одат­да, ка­сал­лик ўткир исит­­малаш ва сувчечак тош­маси тоши­ши билан бош­ланади.

Бола сувчечак билан оғ­риганда унга кўпроқ вита­минга бой таомлар ҳамда суюқлик бериш лозим. Шуни унутмаслик керакки, беморда касаллик аломат­ла­ри сезилиши билан дар­ҳол шифокорга мурожаат қилиш зарур. Чунки хаста­лик вақти­да даволанмаса, бу оғир оқибатларга олиб ке­ла­ди. Сувчечак асоратла­ри боланинг инжиқ бўлиб қолиши, кўз хиралашиши, асаб тизимидаги ўзгариш­ларда намоён бўлади. Хо­на­донда бир боланинг сув­чечакка чалиниши бош­­қаларига ҳам юқиши билан хавфли саналади. Шунинг учун бемор хонасини ало­ҳида қилиб қўйиш лозим. У боғчага бо­ра­диган бўлса, дастлабки ҳафтада уйда қолди­рилгани маъқул. Бу билан ка­салликнинг соғлом бола­ларга юқиши олди оли­­на­ди. Сувчечакка чали­нишга асо­сан иммунитети паст бола­лар мойил бўли­шади. Катталар ҳам ушбу хаста­лик билан оғришлари мумкин. Ҳомила­дор аёллар айниқса, касал­лик юқиши­дан эҳтиёт бў­лишлари ло­зим. Ўзингиз ва фарзанд­ларингиз соғли­ги­ни ас­раш­да бепарво бўлманг!
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
17 ноябрь 2014,   кўрилган: 1944

Эбола вируси бўйича тез-тез берилувчи саволлар1. Эбола вирусини чақирувчи касаллик нима?
Эбола вирусини чақирувчи касаллик (олдинлари эбола геморрагик лихорадка номи остида эл орасида танилган) ўз ичига оғир ва 90% гача ўлимга олиб келувчи ҳолатларни олади. Ушбу касаллик инсонлар ва приматлар (горилла . шимпанзе ва бошқалар)ни зарарлайди.
Эбола биринчи марта 1976 йилда Конго Демократик Республикасидаги Эбола дарёси яқинида тарқалган. Вируснинг келиб чиқиш тарихи ҳалигача ўрганилган эмас. Аммо, мавжуд далилларга кўра Эболанинг тахмин қилинаётган тарқатувчиси қанотлилар (Pteropodidae) ҳисобланади.
2. Инсонлар ушбу вирусни қай тарзда юқтирадилар?
Ушбу касалликнинг тарқалиши доирасида Ғарбий Африкада аксарият ҳолатларда инфекция инсондан-инсонга ўтиш натижасида тез тарқалиб кетди,-деган фикрлар мавжуд. Касаллик юқиши инсон томонидан ажралиб чиқаётган ҳар қандай биологик суюқлик ва терининг зарарланиши вақтида тўғридан тўғри алоқа қилиш орқали содир бўлади.
Шунингдек касаллик юқиши соғлом инсоннинг ташқи зарарланган муҳит билан алоқага кириши орқали, масалан зарарланган терига тегиши, беморнинг ифлосланган инфекцион суюқлиги, тоза бўлмаган кийимлар, тўшаклар ва фойдаланилган ниналар орқали юқиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги 100 дан ортиқ ходимлар БВВЭ билан касалланган мижозларнинг таъсири остида ушбу касаликка йўлиқдилар. Бунинг асосий сабаби улар муҳофазаланувчи воситалардан фойдаланмаганлиги ва мижозларни даволаш вақтида профилактик инфекциялар билан курашувчи тадбирларни амалга оширмаганлигидир.
ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
0 15 ноябрь 2014,   кўрилган: 1910

Баркамол авлодни вояга етказиш — энг улуғ мақсадМустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда соғлом она — соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Шу асосда кенг кўламли умуммиллий дастурлар доирасида улкан ишлар амалга оширилди.
Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз — мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам — буларнинг барча-барчаси, авваламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаётган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир.
Айтиш жоизки, республикамизда болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси яратилган. Жумладан, бу соҳага оид бир қанча халқаро конвенция ратификация қилинган, ўндан ортиқ қонун қабул қилинган. Мамлакатимизда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси талаблари, Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган мақсад ва вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бу соҳадаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги ишлар давом эттирилаяпти.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
0 15 ноябрь 2014,   кўрилган: 1794

Амнистия акти қабул қилиндиЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 10-бандига ва 93-моддаси 23-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :