Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
28 март 2018,   кўрилган: 723

Саломатлик поезди Навоийда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 6-мартдаги 01-07/1-655-сонли “2018 йилги “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари тўғрисида” ги мажлиси баёни 1-иловаси 20-бандида кўрсатилган Республиканинг экологик жиҳатдан ноқулай минтақаларида яшовчи Навоий вилояти аҳолиси учун “Саломатлик” поездини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш “Соғлом авлод учун” фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан ҳамкорликда 2018-йилнинг 21-29 март кунлари Тошкент-Тинчлик-Конимех-Қора-қата-Мустақиллик-Қизилқудуқ-Бузаубай-УчқудуқII-Тошкент йўналишида “Саломатлик” поезди ташкил этилмоқда. “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб 2018 йил 21 март куни Тошкент марказий вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Навоий вилояти кўчма тиббий- ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами умумий қиймати 500 млн. сўмга яқин озиқ-овқат, кийим-кечак, оёқ кийимлар ҳамда дори-дармон, тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари ва ногиронлик аравчаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган. Мазкур поезд ўз режаси давомида кўзда тутилган Тинчлик-Конимех-Қора-қата-Мустақиллик-Қизилқудуқ-Бузаубай-УчқудуқII станцияларининг яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплекларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиш режалаштирилган. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чукка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қуллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривождантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат. “Саломатлик” поезди 22 март куни Навоий темирйўл вокзалига кириб келди ва Тинчлик бекатида 22-23 март кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болаларга озиқ-овқат, кийим-кечак, оёқ кийимлар ҳамда дори-дармон, тиббиёт анжомлар, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари ва ногиронлик аравчаларидан иборат мурувват ёрдамларини кўрсатдилар.Малакали шифокорлар эса аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. “Саломатлик” поезди ўз режасига муофиқ ҳаракатини давом эттириш мақсадида Конимех-Қора-қата-Мустақиллик-Қизилқудуқ-Бузаубай-УчқудуқII туманларига жунаб кетди. Саломатлик” поезди 29 мартга қадар Навоий вилоятининг чекка туманларини айланиб чиқади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
23 март 2018,   кўрилган: 724

   Ижтимоий дорихоналар ташкил этилди.  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти

ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси,

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурининг ижросини таъминлаш бўйича Навоий вилояти соғлиқни сақлаш тизимида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқа. Вилоят ҳолисини арзон нархдаги дори воситалари ва  тиббиёт буюмлари билан таъминлаш имконини берувчи  ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш шулар жумласидандир. Лойиҳада 123 та шундай дорихоналар тизимини шакллантириш кўзда тутилган бўлиб, Навоий "Дори дармон”АЖ томонидан  барча даволаш профилактика муассасаларида, туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда бирламчи бўғин, қишлоқ врачлик пунктлари негизида  44 та шундай дорихоналар  ташкил этилди.Жорий йилнинг 1-майига қадар режани амалга ошириш  кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам ишлар изчиллик билан давом этмоқда.         

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 март 2018,   кўрилган: 748

Навоий вилояти тарихида илк борКардиостимулятор имплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди

 

Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиология бўлимида электрокардиостимулятор ўрнатиш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.  "Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази” АЖ "Юрак ичи электрофизиологик тадқиқотлар ва юрак мураккаб аритмияларини жарроҳлик йўли билан даволаш” бўлими етакчи илмий ходими, Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган "Миллий тиббиёт тадқиқот маркази”дан  Юртимизга таклиф этилган юртдошимиз т.ф.н. Якубов Акмал Абдусаматович ва "Юрак ичи электрофизиологик тадқиқотлар ва юрак мураккаб аритмияларини жарроҳлик йўли билан даволаш” бўлими мудири Хамраев Рамеш Равшановичлар таклиф этилдилар. Ушбу маҳорат тренинги давомида турли хил аритмияга эга 10 нафар беморлар кўрикдан ўтказилди. Маҳаллий шифокорлар билан давра суҳбати  ва "Брадикардияга эга беморларни даволашда замонавий ёндашувлар” номли семинар ўтказилди. Энг муҳими, Навоий вилояти тарихида илк бор 3 даражали АВ блокадага эга 82 ёшли беморга кардиолог Жамшид Содиқов  ва интервенцион аритмологлар Акмал Якубов ҳамда Рамеш Хамраев  иштирокида бир камерали доимий кардиостимулятор имплантацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди.  Тренинг давомида келгусидаги ҳамкорлик режалари ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар кетма-кетлиги тузиб чиқилди.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
15 март 2018,   кўрилган: 699

Жорий йилнинг  5-6 январ кунлари Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси травматология бўлимида туғма ногиронлиги бор бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Республика травматология ва ортопедия илмий текшириш институти илмий ходимлари  т.ф.д профессор Хаджанов И.Ю, к.м.н Тилявов Р.Ҳ, Мирзаханов С.А,Валиев О.Э ҳамда Республика болалар  ортопедияси маркази ходими Мирпаязов А.Х, вилоят бош травматолог-ортопеди Хужақулов У.Б вилоят куп тормоқли тиббиёт маркази булим бошлиғи Астанов А.И   икки кун давомида  беморларни текширувдан ўтказиб, амалий ёрдам кўрсатдилар.Кўрик давомида  126 нафар бемор болалар текширувдан ўтказилди, 8 та жаррохлик амалиёти муоффақиятли амалга оширилди.

     Бу каби маҳорат дарслари 2-3 март кунлари Нурота туман тиббиёт бирлашмасида ҳам амалга оширилди.Тиббиёт бирлашмаси травматологлари ҳамда Республика травматология ва ортопедия илмий текшириш институти илмий ходимлари билан ҳамкорликда 74 нафар бемор тиббий кўриклари ташкил этилди. Текшириш натижаларига асосида даво муолажалари ўтказилди ва зарур беморларга  Республика травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида даволаниш учун йулланмалар берилди.Маҳорат дарслари сўнгида семинар  ташкил этилди, туман травматологлари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. - Илмий-амалий алоқаларимиз келажакда ҳам давом этади, дейди Нурота ТТБ бош шифокори Абдутолиб Хусаинов. - Ҳамкорликдаги ишларимиз шифокорларимиз малакасини ошириш,  беморлар соғлиқларини тиклаш, уларни жамиятга ва оилаларига соғлом қайтаришизда  жуда улкан кумак ҳисобланади.

      Ўзаро илмий-амалий ҳамкорликлар  халқимиз саломатлигини асрашда, фарзандларимизнинг маънан етук, жисмонан соғлом камол топишида муҳим дастурил амал бўлиб хизмат қилади.<!-- EndFragment -->  
<!-- EndFragment -->           
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 март 2018,   кўрилган: 595


    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февральдаги 125-сонли "Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига муофиқ  Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий  йил 27 февралдаги 135-сонли буйруғи ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 89-сонли буйруғига кўра барча даволаш прафилактика муассаларида ахборот хизмати ташкил этилади.

    Ахборот хизмати тиббиётда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликлар, ўзгаришлар, ютуқ ва камчиликларни жамоатчиликка етказади ва ахборот воситалари теле ва радио, интернет ҳамда газета нашрларида ёритиб боради. Шу билан бирга халқнингсоҳага бўлган ижтимоий фикрини ўрганиб , аҳоли ҳамда соғлиқни сақлаш тизими орасида жонли алоқа манбаи бўлиб фаолият олиб боради. Хизмат "Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунида белгиланган аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали механизмлари ва усулларини жорий этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган нормаларда иш олиб боради

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 март 2018,   кўрилган: 724


Инсон саломатлиги ва манфаатлари &#1203;амма нарсадан устун2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамиятимизда инсон манфаатларини муҳофаза қилиш, халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган. Зеро, аҳоли соғлигини асраш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманларининг ижтимоий объектларида аҳоли учун яратилган шароитларни ўрганиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 9 нафар пойтахтлик малакали мутахассислар вилоятимизда бўлишди. Улар Хатирчи туман соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолатини ўрганиб, туман марказий поликлиникасида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича даволаш профилактика муассасаларига йўланмалар берилди. Шунингдек, тумандаги 20-умумтаълим мактаби ҳамда Агроиқтисодиёт коллежида аҳоли билан тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, тошкентлик мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашишди. Якка ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, 2 нафар ногиронлиги бўлган шахсга Республика реабилитация марказида даволаниши учун амалий ёрдам кўрсатилди.

– Бугун мамлакатимизда аҳоли саломатлигини асраш, тиббий хизмат сифат ва самарадорлигини юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, бу борада қатор қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда, – дейди Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар кафедраси ассистенти Б. Холумухаммедов. – Ана шу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ходимлари билан бирга республикамизнинг чекка ҳудудларида бўлиб, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказаяпмиз. Бинобарин, мазкур саъй-ҳаракатларнинг бари юртимизда инсон қадри, унинг ҳаёти ва соғлиғи ҳамма нарсадан устун эканлигининг амалий ифодасидир.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз бу каби тадбирлар Навоий шаҳри, Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор ва бошқа туманларда ҳам ўтказилади.

Хулоса қилиб айтганда аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, тарғибот тадбирлари олиб борилиши эса ижобий натижа бериши, хусусан, ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзи яратилишига салмоқли ҳисса қўшишига ишонамиз. 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
09 март 2018,   кўрилган: 676

"Азиз ватандошлар,

ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!”

     Азиз ватандошлар, &#1203;ар кунингиз Наврўз бўлсин!Баҳор! Бу сўзни эшитган ҳар қалбга ўзгача бир шодлик, мусаффолик, қуёшнинг заррин нурлари каби илиқлик кириб боради. Баҳорни биз қишнинг қорли-аёзли кунларидаёқ соғина бошлаймиз, интикиб кутамиз. Кўм-кук  майсалар, шарқироқ сойлар, ҳушбўй гулларнинг майин ифори, қушлар сайраши, момақалдироқ гумбурлаши бизни ўзига мафтун этади. Баҳор байрамлар фасли, Наврўз олам эса айёмлар гултожи, энг қадимий, миллий, меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик каби ўзбекона ҳислатларни ўзида мужассам этган байрам.

      Президентимизнинг ўтган ҳафтада эълон қилган "2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори бу байрамни янада юқори савияда ўтказиш вазифаларни белгилаб берди. "Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий амалий ишлар соғлиқни сақлаш тизимида ҳам фаоллик билан  амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг шу йил 28 февралдаги "2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида тиббий-санитария эпидемиологик  барқарорликни таъминлаш тўғрисида”ги 71-сонли буйруғи асосида кенг қамровли тозалик-ободончилик, кўкаламзорлаштириш  ишлари ташкиллаштирилаётгани фикримизнинг далилидир.

- Наврўз ўзида миллий қадриятларни мужассам этган, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ғояларини дилимизга сингдирган азиз байрамдир, - дейди тиббиётимиз фахрийси Абдурахмон Носиров. - Давлатимиз раҳбарининг байрамни юқори савида ўтказишга қаратилган қарори бизни беҳад руҳлантирди. Айниқса, байрамни оммавий сайил сифатида нишонлаш, хайр-саховат, инсонпарварлик намуналарини намоён этиш, кексалар, ногиронлар, меҳр-мурувватга мухтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларни қалбига баҳор нафасини, юрт меҳрини, қадриятларимиз қадр-қимматини сингдириш барча юртдошларимиз қатори тиббиёт ходимлари олдида турган  энг олийжаноб вазифалардан саналади.

Ҳа,   баҳор – яшнатиш, ёшариш, ёшлар онгига миллий қадриятларимизни сингдириш, тинчлик, осойишталик ва бағрикенгликка чорловчи, дилларга эзгулик, олижаноблик уруғларини сочувчи қадимий ва ҳамиша навқирон байрамдир.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
09 март 2018,   кўрилган: 1002

Со&#1171;лом аёл ойлиги

    Соғлиқни сақлаш вазирининг 140 сонли "Соғлом аёл ойлиги” ни ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Кармана ТТБ тасарруфидаги қишлоқ врачлик пунктларида туғиш ёшидаги хотин-қизлар тиббий кўриклари ташкил этилмоқда. Тумандаги "Пахтаобод” ҚВПда 6-9 март кунлари 15-49 ёшдаги хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.      

 – Кўрик давомида 600 нафардан ортиқ хотин-қизлар акушер гениколог, УТТ, лабаратория текширувларидан ўтказилди, – дейди биз билан суҳбатда "Пахтаобод” ҚВП мудираси Шоира Хасанова. – Текширув натижаларига қараб тавсиялар берилди, хасталик аниқланган хотин-қизларга туман шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар топширилди. Бу каби тиббий кўриклар аёлларимиз ва ёш қизларимизнинг соғлиқларини назорат қилиб боришимизни осонлаштиб, касалликларни эрта аниқлашда ёрдам беради. 

– Аваллари бундай текширувлардан ўтиш учун туман марказига ёки вилоят шифохоналарига борардик, соатлаб навбатда турардик, вақтимиз ва маблағимиз кетарди, – дейди текширувга келган 46 ёшли Н.Абдуллева. – Бугун эса давлатимиз раҳбарининг халқимизга қаратаётган эътибори ва ғамхўрлиги сабаб чекка бир қишлоғимизда ҳам замонавий текширувлардан ўтяпмиз, бунинг учун Президентимизга катта раҳмат.

 Ҳа, хотин-қизларимизнинг соғлиғини асрашга қаратилаётган бу каби ишлар фарзанларимизни соғлом дунёга келтириш ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Зеро, соғлом онадангина соғлом фавзандлар дунёга келади. Соғлом фарзанд эса юртнинг келажаги, миллатнинг эртанги кучи, давлатимизнинг ишонган тоғи ҳисобланади.

     

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
07 март 2018,   кўрилган: 633

Рецептларни &#1179;ўлда ёзишдан воз кечиладиБеморлар тиббий ёзувлари ва рецептлар электрон шаклга ўтказилади. Бу президент фармони билан тасдиқланган 2018 йилги Давлат дастурида назарда тутилган.

Барча бирламчи тиббий ҳужжатлар, жумладан рецептлар, электрон шаклга ўтказилади. Қўл билан ёзишдан бутунлай воз кечиш алоҳида таъкидланган.

Бундан ташқари, рецепт тегишли дорихона маълумотлар базасида жойлашганлигини таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилган.

30 мартга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

Ижрочилар сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
01 март 2018,   кўрилган: 782

 Янги диагностика маркази Бугун аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш савиясини ошишида хусусий тиббиётнинг ҳам ўз ўрни мужассам.  Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги  қарори  хусусий тармоқни ривожлантиришда янги истиқболларни очиб берди. Айни пайтда вилоятимизда 100 дан ортиқ хусусий тармоқ фаолият кўрсатмоқда.

    Яқинда улар сафига яна бир диагностика маркази қўшилди. Навоий "Тиб фарм маҳсулот” МЧЖ га қарашли "NAV MED” ўз фаолиятини бошлади. Бу диагностика маркази энг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Кечаю кундуз аҳолига хизмат қиладиган магнитно резонансний тамограф, УТТ, ЭКГ ва турли касалликларни текширишга мўлжалланган лаборатория бўлими фаолият кўрсатади.

  Марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Фахриддин Солиев иштирок этди ва халқимиз саломатлигини таъминлаш борасида барча шарт-шароитлар яратилган ушбу марказнинг ишга туширилиши муносабати билан йиғилганларни самимий қутлади. Тадбирда сўзга чиққанлар бундай имкониятларга эришиш Президентимизнинг халқимиз саломатлилига қаратаётган катта эътибори ва ғамхўрлиги натижасидир, дея эътироф этишди.

 

 

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :