Бош саҳифа > Янгиликлар > Ягона порталда тиббий хулоса олиш учун электрон ариза тақдим этиш хизмати йўлга қўйилди

Ягона порталда тиббий хулоса олиш учун электрон ариза тақдим этиш хизмати йўлга қўйилди


3-12-2014, 15:57. Муаллиф: info
Ягона порталда тиббий хулоса олиш учун электрон ариза тақдим этиш хизмати йўлга қўйилдиЯгона интерактив давлат хизматилари порталида «16 ва ундан катта ёшдаги ногиронларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш талонини расмийлаштиришда тиббий хулоса олиш учун электрон ариза тақдим этиш» хизмати ишга туширилди.
Ушбу хизматдан Ягона порталда рўйхатдан ўтган ногиронлар ва уларнинг қонуний вакиллари ҳисобланмиш барча жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг бош «Тиббий-меҳнат эксперт комиссия»лари фойдаланувчилар (ногиронлар ва уларнинг қонуний вакиллари)дан аризаларни қабул қиладилар ва хизматларни рўйхатдан ўтказадилар.
Ногиронларнинг тиббий ҳужжатлари (текширув акти ва бош.)да кўрсатмалар бор бўлган тақдирда бош, ихтисослашган, туманлараро, туман (шаҳар) «Тиббий-меҳнат эксперт комиссия»ларининг жавобгар ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда тиббий хулоса расмийлаштирилади ва бош «Тиббий-меҳнат эксперт комиссия»сига тиббий хулосанинг тайёр бўлганлиги тўғрисида хабарнома жўнатилади.
Шунингдек, бош «Тиббий-меҳнат эксперт комиссия»сининг жавобгар ходими аризачининг тиббий хулосаси тайёр бўлганлиги тўғрисидаги хабарномани унинг электрон манзилига жўнатади.

Манба: tib.uz
Ортга қайтиш