Бош саҳифа > Янгиликлар > Йил охиригача Ўзбекистонда 137та тиббиёт муассасаси қурилиш-таъмирлашдан чиқади

Йил охиригача Ўзбекистонда 137та тиббиёт муассасаси қурилиш-таъмирлашдан чиқади


26-12-2014, 10:18. Муаллиф: info
Йил охиригача Ўзбекистонда 137та тиббиёт муассасаси қурилиш-таъмирлашдан чиқадиЎзбекистонда 2014 йилда 137та тиббиёт муассасасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди. kun.uzнинг хабар беришича, йил давомида бешта янги тиббиёт муассасаси қурилиши, 128та таъмирланиши ва тўрттаси тўлиқ таъмирланиши керак эди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Баҳодир Эргашевнинг сўзларига кўра, 1 декабрь ҳолатига кўра 121та объектда режалаштирилган ишлар якунига етган, қолган 16 объект эса йил охиригача топширилади.
2014 йил давомида 62та туман тиббиёт бирлашмалари, 52та вилоят ва шаҳар тиббиёт муассасалари, еттита кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, олтита оилавий поликлиника ва республика аҳамиятига молик ўнлаб объектларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланган.
Хусусан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятидаги болалар тиббиёт марказлари, Тошкент педиатрия-тиббиёт институти клиникаси хирургия бўлими, Республика педиатрия илмий-амалий ихтисослашган тиббий марказининг даволаш корпуси ва бошқалар тўлиқ таъмирдан чиқарилган.
Ортга қайтиш