Бош саҳифа > Янгиликлар > Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсиялар

Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсиялар


6-01-2015, 10:45. Муаллиф: info
Қирғий кўзлар учун — балиқ
Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсиялар
Диетологлар ҳафтасига 2-3 марта балиқ истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Офтальмологлар ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлашади. Балиқда кўз саломатлиги учун зарур ёғ кислоталари ва ярим тўйинган ёғлар мавжуд. Айниқса, Омега-3нинг мавжудлиги балиқнинг заруратини яна бир карра оширади.
Ҳафтасига икки марта 300 граммдан истеъмол қилиш керак.

Черника — чарчоқда фойдали
Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсиялар
Бу резавор мева кўз учун зарур барча дармондорилар мажмуидир. У кўзларни зўриқиш ва чарчашдан сақлайди. Ундаги антоцианлар кўз мушаклари ва асаб толаларига озиқ моддалар етказувчи капиллярлар саломатлигини сақлайди. Бундан ташқари, черника А ва С витаминини мужассамлаштирган. Бу дармондориларнинг антиоксидантик хусусияти эркин радикалларнинг салбий таъсирини камайтиради.
Кунига 1-2 қошиқ мазкур резаворли музқаймоқ, мураббо ёки кисель истеъмол этиш зарур.

Грейпфрут — кўз гавҳари қаришига қарши
Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсиялар
Грейпфрутда А, С ва В витаминлари гуруҳи, кальций, темир, марганец, калий, фосфор, фолий кислота мавжуд. Энг асосийси, биофлавоноид махсус моддаси кўз гавҳарининг қаришини секинлаштиради. Меванинг энг фойдали қисми унинг шаффоф пўсти бўлиб, биофлавоноидлар айнан шу ерда жойлашган. Демак, мевани бутунлигича пўстини тозаламасдан тановул этган маъқул.
Ҳар куни ёки кун ошиб битта грейпфрут истеъмол қилиш зарур.

Сабзи шапкўрликда фойдали
Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсиялар
Агар сиз қоронғуда яхши кўра олмасангиз, ёрқин ранг кўзингизни қамаштирса, говмиччалар пайдо бўлаверса, кўз шиллиқ пардасида муаммолар бўлса, билингки, сизга А витамини ёки ренитол етишмаяпти. У тўр парданинг меъёрий фаолияти учун зарур. Айнан шу моддалар ёруғликни қайта ишлаб мияга жўнатишга ёрдам беради.
Бу муаммолардан қутулишнинг йўли эса ҳар ҳафтасига 2-3 марта бир қошиқ сметана ёки ўсимлик ёғи солинган 150 грамм сабзи истеъмол қилишдир.

Писта — тўр парда учун
Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсиялар
Писта минералларга, умуман олганда, инсон организмининг меъёрий фаолият юритиши учун зарур моддаларга бойлиги бўйича данакли маҳсулотлар ичида биринчи ўринда туради. Ундан кейинги ўринларни ёнғоқ, бодом ва бошқалар эгаллайди.
Писта магний, форфор, калий, бириктирувчи тўқима ва фойдали ёғлардан ташқари лютеин ва зеаксантинни сақлайди. Кўпчилигимизга номаълум бўлган бу моддалар тўқималардаги моддалар алмашинуви бузулиши, шу билан бирга, қаришнинг олдини олади. 28 грамм писта (бир ҳовуч) организмни фойдали антиоксидантлар билан таъминлайди. Бир ҳовуч пистада 342 микрограмм лютеин ва зеаксантин мавжуд.
Ҳар куни бир ҳовуч, бошқача айтганда, 30 грамм писта чақиш керак.

Карам — оғриқ ва кўз қизаришида фойдали
Кўз ўткирлигининг ўсишига хизмат қилувчи тавсиялар
Парҳезшунослар тавсиясига кўра истеъмол қилинувчи бу сабзавотни ошқозонида кислоталик муҳити юқори бўлганлар эҳтиёткор билан истеъмол қилишлари лозим. Бироқ кўз ҳақида гап кетганда ўзимизнинг оддий оқ ёки қизил карамнинг хислатлари ҳақида тўлиб-тошиб гапириш мумкин. У С ва Р, В1, В2, РР. А витаминлари, холин моддасига бой. С витамини ҳатто цитрус мевалардан кўпров сақлаши ҳақиқат. Исмалоқдан кўра карамда К витамини кўпроқдир. У кўз томирларининг мўртлигини бартараф этишга ёрдам беради. Бунинг ҳисобига кўз қизариши йўқолади. Қон айланиши яхшиланади. Кўз ҳужайраларининг тикланишида ҳам карамнинг меҳнати катта.
Ҳафтасига уч мартадан кам бўлмаган ҳолда 150 грамм карамни шўрва, салат шаклида ёки шунчаки ўзини истеъмол қилиш мумкин.
Ортга қайтиш