Бош саҳифа > Янгиликлар > Ўзбекистонда имтиёзли дори воситалари рўйхати кенгайтирилди.

Ўзбекистонда имтиёзли дори воситалари рўйхати кенгайтирилди.


18-05-2015, 10:43. Муаллиф: info
Ўзбекистонда имтиёзли  дори воситалари рўйхати кенгайтирилди.Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритди, дея хабар беради tib.uz .
Энди ёлғиз қариялар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари амбулатория шароитида даволаниш учун қуйидаги яна саккизта дори воситасини имтиёзли олишлари мумкин:
Пентоэритритил тетранитрат (таблетка – 10 мг) – антиангинал восита;
Спиринолактон (таблетка – 25 мг) – диуретик восита;
Пирацетам (инъекция учун эритма – 200 мг/мл 5 мл) – ноотроп восита;
Пентоксифиллин (таблетка – 100 мг; 400 мг; 600 мг) – периферия қон айланишини яхшилайдиган восита;
Эмоксипин (кўз томчилари – 1% 5 мл; 10 мг/мл 1 мл) – офтальмологияда қўлланиладиган восита;
Амброксол (таблетка – 30 мг) – балғам кўчирадиган восита;
Глимеперид (таблетка – 1 мг; 2 мг) – қандли диабетга қарши восита;
Финастерид (таблетка – 5 мг) – антиадроген восита.

Ортга қайтиш