Бош саҳифа > Янгиликлар > Замонавий ташхис технологиялари
Замонавий ташхис технологиялари31-07-2015, 11:55. Муаллиф: info |
Вилоятнинг Навбаҳор, Конимех ва Нурота туманларидаги марказий шифохона ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникаларга “Саломатлик — 3” лойиҳаси доирасида жами 1,5 миллиард сўмлик 35 турдаги замонавий тиббий ускуналар келтирилди. Айниқса, Япониянинг “Шмадзу” фирмасида тайёрланган рақамли 5 та рентгенография аппарати ишга туширилиши кўплаб касалликларга тезкорлик билан ташхис қўйиш имконини бермоқда. — Ҳозир дунёнинг тараққий этган давлатларида ушбу қурилмалардан фойдаланилаяпти, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси “Саломатлик — 3” лойиҳаси раҳбари Юнус Қосимов. — У бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, эндиликда олдингидек плёнка шарт эмас. Барча жараён компьютер орқали бошқарилади. Қолаверса, ташхис маълумотлари унинг хотирасида сақланади. Эътиборлиси, “Саломатлик — 3” лойиҳаси доирасида 2013 — 2015 йиллар мобайнида вилоятдаги тиббиёт муассасаларига 2 миллиард 124 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига тиббий асбоб-ускуналар келтириб, ўрнатилди. Манба: xs.uz Ортга қайтиш |