Бош саҳифа > Янгиликлар > Кўтаринкилик билан

Кўтаринкилик билан


27-08-2015, 15:08. Муаллиф: info
Кўтаринкилик биланЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигини муносиб кутиб олишга бел боғлаган юртдошларимиз эзгу мақсад йўлида яна бир хайрли ишни амалга оширдилар. 22-23 август кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида узоқ тарихни ўзида мужассам қилган боқий қадриятлар, анъаналар яна бир карра аҳиллик, ҳамижиҳатлик, меҳр-оқибат хислатларини намоён қилди.
Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури доирасида олиб борилаётган савоб юмушларнинг узвий давоми ҳисобланган ушбу тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш профилактика муассасаларидан тўққиз ярим минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими иштирок этди. Хайрия ҳашарининг эътиборли жиҳатидан яна бири бу хайрли ишда етти минг нафардан ортиқ ёш фаоллик кўрсатди. Натижада ҳудудлардан маиший чиқиндилар чиқариб ташланди, минглаб дарахтлар оқланиб, шакл берилди, ариқлар қазилди, бардюрлар оқланди, майдонларда ободончилик ишлари олиб борилди. Хайрия ҳашари ҳақиқий меҳнат байрамига айланди.
Юртимизнинг файзу ободлиги йўлида кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу хайрия ҳашаридан тушган маблағ халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга, хайрли ва эзгу ишларга сарфланади.

Ортга қайтиш