Бош саҳифа > Янгиликлар > Тиббий кўрик

Тиббий кўрик


17-10-2015, 10:22. Муаллиф: info
Тиббий кўрикЖорий йилнинг 12-17 октябр кунлари Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий ҳамда тармоқ поликлиникаларида “Туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиги” бўлиб ўтди. Ҳафталикда Республика Акушерлик ва гинекалогия илмий маркази мутахассиси Рустам Якубов иштирок этди.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мазкур ҳафталик давомида мутахассислардан иборат гуруҳ аъзолари даволаш профилактика муассасаларида бўлишди. Улар фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиб, керакли тавсия ва тушунчалар беришди.
- Ҳафталикда ҳомиладор сифатида мен ҳам тўлиқ кўрикдан ўтдим, - дейди “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Дилноза Қобилова. - Шифокорларнинг ширинсўзлиги, самимийлиги кўнглимни кўтарди. Айниқса, дунёга келадиган фарзандимнинг соғлом ривожланаётганини айтишганда, жуда қувондим. Уларнинг барча тавсияларига амал қилиб, соғлом бола дунёга келтирмоқчиман.
Соғломлаштириш ҳафталиги турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, умуман халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ортга қайтиш