Бош саҳифа > Янгиликлар > Ҳайратлантирадиган қувонч

Ҳайратлантирадиган қувонч


5-11-2015, 12:41. Муаллиф: info
Ҳайратлантирадиган қувонч Яқинда вилоят Перинатал марказида вилоятимиз, умуман юртимиз аҳолисини ҳайратлантирадиган қувончли воқеа рўй берди. Карманалик Давлатбек Тўраев ва Дилфуза Ниёзовалар оиласида тўрт нафар чақалоқ дунёга келди. Яқинларига қувонч ва ҳаяжон инъом етган бу жажжи қизалоқларга Фотима, Зухра, Захро ва Зулайҳо исмларини қўйишди. Ҳозирда жажжиларнинг тўрталаси ҳам шифокорлар назоратида, соғ-омон. Биринчи марта оналик бахтига муяссар бўлган Дилфузага тажрибали неонатолог ва ҳамширалар чақалоқларни парваришлашда ёрдан беришмоқда.

Ортга қайтиш