Бош саҳифа > Янгиликлар > Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди


20-01-2016, 12:24. Муаллиф: info
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинландиЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ҳамда Республика онкология илмий марказининг янги раҳбари тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига кўра, Аъзам Абдуахатович Ибодуллаев вазирликнинг Санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати хабар қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 19 январда бўлиб ўтган селектор йиғилишида Республика онкология илмий марказининг янги раҳбари тайинланганлиги тўғрисида эълон қилинди. Ушбу лавозимга аввал Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказига раҳбарлик қилган Мирзағолиб Нигматович Тилляшайхов тайинланди.

Ортга қайтиш