Бош саҳифа > Янгиликлар > Аҳоли саломатлиги йўлида

Аҳоли саломатлиги йўлида


9-06-2016, 08:44. Муаллиф: info
Аҳоли саломатлиги йўлида
2016 йил – Соғлом она ва бола йили


АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА


28 май куни вилоят соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор режалар ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар тўрт босқич ва тўрт долзарб мавзуларда олиб борилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида “Аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкиллаштииш, профилактик йўналишдаги тадбирларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар” мавзуида бўлиб ўтди.
Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф. Усмонов қисқача кириш сўзи билан очар экан:
– Бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси борасида олдимизга янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. Ана шуларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларимизни изчил давом эттиришимиз лозим. Семинарни ўтказишдан асосий мақсад соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар билан вертикал йўналишда тажриба алмашиши ва иш ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, виоят ҳокимлиги томонидан чиқарилаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг амалда татбиқ этилиши юзасидан ходимларининг билим савиясини оширишдан иборат, – дея таъкидлади.
Семинар вилоят перинтал маркази мажлислар залида “Болалар ва аёлларга замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги устувор вазифалар: амалиёт ва истиқболдаги режалар” мавзуидаги йиғилиш билан давом этди. Унда сўзга чиққанлар вилоятдаги болаларга малакали юқори технологик тиббий ёрдамини ташкиллаштириш ва уларга кўрсатиладиган ёрдам сифатини оширишга қаратилган тадбирларнинг самарадорлиги, вилоят кўп тармоқли болалар тибиёт марказида замонавий диагностика ва даволаш усулларини қўллаш билан тиббий хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар, вилоятда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амлга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот бердилар.
Шунингдек семинар РШТЁИМ Наоий вилоят филиали мажлислар залида тиббиёт кадрларига қаратилган чора-тадбирлар борасидаги баҳслар билан давом этди. Унда турли видеолавҳалар намойиш этилиб, қишлоқ врачлик пунктларида жамоавий ишни ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизимида ҳамширалик ишини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар, кадрлар фаолиятида вилоят раҳбарларининг роли, вилоятда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича бажарилган ишлар муҳокама қилинди.
Вилоят ДСЭНМ мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига қаратилди. Унда аҳоли орасида қутутиш, куйдирги, бруцеллез, Қрим-конго геморрагик иситмаси ва вабо касалликларини олдини олиш бўйича ўтказилган тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритилиб, вилоят ДСЭНМ ходими С.Шукруллаев ўз маърузаси билан иштирок этди.
Бундан ташқари вилоятда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазият ва касалликка қарши олиб борилаётган тадбирлар ҳамда ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича 2015 йил ва 2016 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, келгуси устувор режалар белгилаб олинди.
– Семинардан ўзимизга кўплаб маълумотлар олдик, –дейди Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Т. Азимов. – Қолаверса, бизни қизиқтирган саволлар, бошқа туманларда ҳам олиб борилаётган ишларни ўрганиб, ўзаро тажриба алмашдик. Семинардан олган билимларимиз келгуси иш фаолиятимизда муҳим аҳамият касб этади.
– Бугунги семинарда вилоятда кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижалари ва юзага келган муаммолар хусусида ўз маърузам билан қатнашдим, – дейди Нурота туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У. Юсупов. – Бундан ташқари бошқа иштирокчиларнинг ҳам маърузаларини тинглаб, ўзимга керакли бимни олишга муяссар бўлдим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан семинар Республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилмоқда. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, халқимиз саломатлгиги йўлида қилинаётган бу каби амалий семинарлар юртимизда инсон ва унинг саломатлиги давлат сиёсати даражасида эканидан далолатдир.

Ортга қайтиш