Бош саҳифа > Янгиликлар > Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги вазифалари белгилаб берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги вазифалари белгилаб берилди


22-06-2017, 18:03. Муаллиф: info
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги вазифалари белгилаб берилдиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июндаги қарори билан мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилди.

Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси ўлароқ, 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган давр мобайнида ўртача умр кўриш 67дан 73,1 ёшга кўтарилган. Умумий ўлим даражаси 1 минг кишига нисбатан 6,1дан 4,8 кишига камайган. Стационар тиббиёт муассасаларида даволаниш кўрсаткичи 100 кишига 24,6дан 15,5гача пасайган. Беморларнинг шифохоналарда даволаниш ўртача муддати 14,8 кундан 7,2 кунга қисқарган.

Шу билан бир вақтда юқоридан қуйи поғонагача аниқ бошқарув тизими бўлмагани сабабли «аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг зарурий сифати, тезкорлиги ва имкони таъминланмаган, молиявий, моддий захираларни мақсадсиз фойдаланишга олиб келмоқда, ёш мутахассисларга халқаро ва маҳаллий илғор тажрибаларни татбиқ этиш ҳамда тиббиёт ходимларининг профессионал касбий маҳорат даражасини оширишда туртки етишмаяпти», – дея қайд этилади ҳужжатда.

«Соғлиқни сақлаш миллий тизимини бошқаришни, бутун тизимни жамоат саломатлигини қўллаб-қувватлаш принципларига ўзгартиришга йўналтирилган шарт-шароитларни барпо қилиш бўйича тубдан ўзгартишни талаб қилади, соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва профилактикаси, шунингдек, соҳага халқаро диагностика ва даволаш стандартларини жорий қилиш зарур», — дея қайд этилади қарорда.

Ҳужжат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари аниқлаб берилган:

Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишда, аҳолига тўлиқ ва ўз вақтида тиббий хизматларни, хусусан давлат томонидан кафолатланган ҳажмда кўрсатишда вазирлик идора ва ташкилотлар раҳбарларининг роли ва масъулиятини кўтаришга қаратилган ягона давлат сиёсатини юритиш;

Жамоат соғлиғини сақлаш устволигини таъминлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзини олиб боришга тарғиб қилиш, аҳоли тиббий маданияти ва саводхонлигиини ошириш, биринчи навбатда, ўз соғлиғи ва атрофдагилар саломатлиги учун масъулият ҳиссини тарбиялаш;

Миллат генофондини яхшилаш мақсадида соғлом авлоднинг дунёга келиши ва уларни тарбиялаш учун қулай шароитларни барпо этиш, оилада тиббий маданиятни ошириш, умр кўриш сифати ва давомийлигини кўтариш, соғлиқни сақлаш соҳаси ва аҳоли санитар-эпидемиологик фаравонлигига қаратилган давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

Қишлоқ фуқароларига бевосита биринчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш ташкилотларида тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмини ошириш, туманлар даражасида асосий, кўп учрайдиган касалликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш; кабилар шулар жумласидан.

Президент қарори билан соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар режаси тасдиқланган.

манба: asr.uz
Ортга қайтиш