Бош саҳифа > Янгиликлар > Мақсадимиз – халқимизга хизмат қилиш

Мақсадимиз – халқимизга хизмат қилиш


10-10-2017, 15:59. Муаллиф: info
Мақсадимиз – халқимизга хизмат қилишВилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига Республика педиатрия илмий-амалий текшириш институтининг туғма ва орттирилган ЛОР хасталиги бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Асқар Ражабов ва шифокор Аминжон Омоновлар икки кун бўлишиб 80 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Улар асосан муаммоли касалликларни аниқлашга, уларни бартараф этишга эътибор қаратдилар.
– Мақсадимиз эзгу, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолимиз саломатлигини мустаҳкамлашда қўлимиздан келгунча хизмат қилиш, – дейди А.Ражабов.
Биринчи кун кўрикдан ўтказилган 42 нафар бемордан биттасида эндоскоп орқали бурун буғуни пластик амалиёти ўтказилди.
– 6 ёшли Малика Тошботировада бурун пастки чиғаноқларининг кенгайиши, тубаденоид 2-давражали катталашиши ташхиси қўйилди. Шу ташхис асосида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Айни пайтда беморнинг умумий аҳволи яхши. Бундан кейинги муолажа ва касалликни тузатиш борасида маслаҳатлар берилди, – дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 1-тоифали ЛОР шифокори Бекжон Шодиев.
Шу куни 5 нафар беморга марказга бориш ва чўқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилди. Шунингдек, мутахассислар вилоятимизнинг Хатирчи тумани Олтинсой ва Лангар қишлоқларида ҳам бўлишиб, аҳоли билан учрашдилар, тиббий ёрдам ва маслаҳатлар бердилар.

Ортга қайтиш