Бош саҳифа > Янгиликлар > 2017 йил давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига қайси йўналишда энг кўп мурожаат йўллангани маълум қилинди

2017 йил давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига қайси йўналишда энг кўп мурожаат йўллангани маълум қилинди


4-01-2018, 10:18. Муаллиф: info

2017 йил давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал  қабулхонасига қайси йўналишда энг кўп мурожаат йўллангани маълум қилинди2017 йил давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига энг кўп мурожаат Ички ишлар вазирлиги фаолияти юзасидан келиб тушгани маълум қилинди. Виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатлар йўналишлар бўйича сарҳисоб қилинганда, Олий суд ҳамда Бош прокуратура мос равишда Топ-3 якунлаган.

Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлигига 99584 та мурожаат, Олий судга 72719 та мурожаат, Бош прокуратурага 71347 та мурожаат йўлланган. Шунингдек, 50074 та мурожаат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, 45732 та мурожаат Соғлиқни сақлаш вазирлигига йўллангани эълон қилинди.

Келтирилган статистик маълумотга кўра, аҳолидан келиб тушган энг кўп мурожаатлар суд-ҳуқуқ соҳасига йўналтирилган бўлиб, кейинги ўринда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги номига келиб тушган.


Ортга қайтиш